Бишкек: Депутат танқидидан кейин «Дельфин» ёнидаги пиёдалар йўлаги таъмирланади

478

Бишкек мэрияси билдришича, «Дельфин» бассейни ёнидаги пиёдалар йўлаги таъмрланади. Бир йил ўтмай йўлни бузилганини айтган депутат Жанар Акаевнинг танқидидан кейин бўлмоқда.

Мэриянинг матбуот маркази хабарига кўра, Боконбаев кўчаси билан Ёш Гвардия бульвари кесилишидаги пиёдалар йўлагини «Дельфин» бассейни ёнидаги бинонинг эгаси таъмирлайди.

Депутат Жанар Акаев йўл бузилиб ётганига эътибор қаратгандан сўнг мэриядан ишчи комиссия тузилган.

Комиссия аниқлаб чиқишича, пиёдалар йўлаги ҳақиқатдан ҳам бузилиб, ночор ҳолатда.

Мутахассисларнинг фикрича, йўл бассейн ёнидаги қурилиш майдонига келган оғир юк ташувчи автомашиналар сабабли бузилган.

Қурилиш олиб бораётган бинонинг эгаси яқин орада пиёдалар йўлагини таъмирлашга ваъда берди.

Ҳозирда мазкур масала Ленин район маъмуриятининг назоратида.

Муаллиф: Александра Титова