Карипбеков ЖТРКнинг етакчилигига қайта номзодини қўймайди

595
ЖТРКнинг бош директори Илим Карипбеков телерадиокорпорация раҳбарлиги хизматига қайта номзодини қўймаслигини билдирди.

Карипбеков бу ҳақда ЖТРК тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича 6-июнда ўтган муҳокамада билдирди.

«Мен кетаётган бош директор қатори қайта номзодимни қўймайман ва овоз бериш очиқ ўтиши керак деб ҳисоблайман», — деди у.

Март ойининг бошида Карипбеков Бишкек жанубида йўл транспорт ҳалокатига учраб, касалхонада даволаниб чиққан.

Карипбеков ЖТРКни 2015-йилнинг мартидан бери бошқариб келади. Унгача у «Манас» халқаро аэропортини бошқарган ва «Мегаком» компаниясида юрист бўлиб ишлаган.

Қирғизистоннинг аосий телеканали ҳукуматнинг ҳаракатларини ёритувчи дастурларига боғлиқ бир неча марта танқид қилинган.

Апрель ойининг бошида ЖТРКнинг бадиий кенгаши Жогорку Кенешда телеканал фаолияти бўйича ҳисобот берган. Айрим халқ вакиллари телеканални мухолифатга эфир ажратмаганини айтиб танқид қилган.

Лекин, ЖТРКнинг раҳбари Карипбеков бундай танқидларни асоссиз деб атаган. Унинг билдиришича, парламентдагилар телеканални кўп танқид қилишгани билан бирор марта ҳам ҳужжатлаштирилган даъво келиб тушмаган.

Муаллиф:Александра Титова