Президент сайлови 15 октябрда ўтади

689

Қирғизистон президентини сайлаш 2017-йилнинг 15-октябрида ўтади. Энди эркин кузатувчилар сайлов комиссияларининг қонун бузашларидан арзлана олишмайди.

Президент Алмазбек Атамбаев «Президентни ва парламент депутатларини сайлаш тўғрисидаги» қонунга киритилган ўзгартиришларга имзо қўйди. Унга кўра, президентни сайлаш октябрнинг 3-якшанбасида, 15-октябрда ўтказилади.

Халқ вакиллари қонун лойиҳасига 31-майда овоз беришган: 106 депутат маъқул деб, тўққиз депутат қарши бўлган.

Ўзгартиришлар партияларга қўйилган барьерни еттидан тўққиз фоизга кўтаради (бу ўзгартиришлар 2020-йилнинг 1-январидан кучга киради), сайловда иштирок этишнинг гаров суммаси эса 100 минг сомдан 1 миллион сомгача кўпаяди.

Гендер тенгсизликни сақлаш учун ўзгартиришларда қуйидагича қоида киритилмоқчи: агар мандатдан аёл депутат бош тортса, унинг ўрнига бошқа аёл кела олади, шунингдек мандатдан эркак депутат бош тортса, унинг ўрнини эркак депутатгина эгаллай олади (бу ўзгариш 2020-йилнинг 1-январдан кучга киради).

Қонунга киритилган ўзгартиришлар бўйича эркин кузатувчилар сайлов комиссияларидаги қонун бузишлар тўғрисида арзлана олишмайди ва бир сайлов участкасидан бошқа участкага боришолмайди.

Кузатувчилар олдиндан рўйхатдан ўтишига тўғри келади ва бир участокда бир нотижорий гуруҳнинг биргина кузатувчиси бўлади.

«Қандай йўл билан бўлса ҳам босим ўтказмоқда»

Сайловда кузатувчиларга чек қўйган ўзгартиришлар жамоатчиликда муҳокамага сабаб бўлган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай қоида киритилишига қарши бўлиб, Оқ уйга митинга чиқишган. Сабаби ўзгартиришлар эркин кузатувчиларнинг ҳуқуқларини чеклайди дейишади улар.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунованинг фикрича, фуқаровий жамиятга қўйилган бундай чекловлар очиқ сайлов ўтишига тўсқинлик қилади.

«Россия, Қозоғистондагидай фуқаровий жамиятга чеклов қўйилади. Бора-бора ҳукумат фуқаровий ташкилотлар ҳеч нарса билан шуғуллана олмай қолиши учун қандай йўл билан бўлмасин босим ўтказишмоқда», — деб билдирди у.

Ошурахунованинг сўзларига кўра, бу ўзгартиришлар конституцияга қарши бўлади.

Бироқ ташаббусчиларнинг фикрича, бу ўзгартиришлар ҳеч қандай ҳуқуқни чекламайди.

Президентчи КСДП фракциясининг депутати Мухтарбек Айнакулов Kloop.kgга билдиришича, мустақил кузатувчиларни «чет эллик ҳомийлар томонидан молияланганини ва сайлов натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлгани учун» чеклаши керак.

«Ҳукуматнинг эркин ташкилотлари сиртдан молияланаётганини биламиз. Улар қайсидир партияларга, номзодларга аҳамиятли бўлиши мумкин», — деган Айнакулов.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова