"Ак Ордо" участкасининг яшовчилари ёш болани зўрлашга уринган шахсни қўлга олиб, милиция беришган

807

Интернетда Чуйнинг Сокулук районига қарашли «Ак-Ордо» участкасининг турғунлари қўли боғланган кишини калтаклагани тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Милиция хабарига кўра, калтакланган кишига нисбатан маҳаллий яшовчиларнинг аризаси билан жиноий иш қўзғалган.

Чуй вилоятининг ИИББ матбуот марказининг вакили Нурбек Токтосунов Kloop.kgга билдиришича, қўли боғланган кишини калтакланаётгани тасвирга олинган видео 2017-йилнинг 3-апрелида чиққан.

Кейинчалик Сокулук районининг ИИБига «Ак-Ордо» участкасининг турғунларидан кичкина қизга тегишган кишини ушлаб олгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

«У кичкина қизни қўрқитиб, зўрлашга мажбур қилган, бироқ жинсий алоқа бўлмаган», — деди Токтосунов.

Янги участканинг яшовчилари у кишидан пичоғини тортиб олиб, унинг қўлини боғлаб қўйишган.

Кейин яшовчилар бу одамни Сокулук районидаги милиция ходимларига ўтказиб беришган. Мазкур факт бўйича Сокулук районининг тергов бўлими томонидан «Мажбурлашга ҳаракат қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган. Ишнинг материаллари 2 июнда Сокулук район судига ўтказиб берилган.

Муаллиф: Александра Титова