МҲДҚ: Давлатмулкнинг собиқ раҳбари Шерали Абдилдаев Текебаевнинг иши бўйича фигурант

564

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети билдиришича, давлат мулкни бошқариш фондининг собиқ раҳбари Шерали Абдилдаев мухолифатчи сиёсатчи Омүрбек Текебаевнинг иши бўйича фигурант бўлиб ҳисобланади. Абдилдаевга порахўрлик бўйича сиртдан айб қўйилиб, қидирувга берилди.

Биринчи май район суди Абдилдаевни қамоққа олиш бўйича қарор чиқарди.

Бироқ, тергов версияси бўйича айбланувчи яшириниб юрганлиги сабабли уни махсус хизматлар қидира бошлаган.

Абдилдаев 2010-йилнинг апрель ойидан бошлаб ўша вақтдаги давлат мулк министрлигини 2012-йилгача бошқарган.

Тергов версияси бўйича 2010-йили Текебаев «Мегаком» компаниясини бошқаришга рухсат олиш учун россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 миллион доллар миқдорида пора олган.

Бу иш бўйича собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Дуйшонкул Чотонов ҳам тергов қилинмоқда. терговчиларнинг фикрича, у Текебаев билан Маевскийнинг битимига воситачи бўлган.

Текебаев қўйилган айбни инкор қилмоқда ва унинг фикрича, жиноий иш сиёсий сифатга эга. Сиёсатчининг ҳамкасблари ҳам Текебаевни қамалишини «сиёсий таъқиб» деб аташган.

Текебаев билан Чотоновнинг тарафдорлари Бишкекда ҳам, Ўшда ҳам ва Жалолобод вилоятларида бир неча кун сиёсатчиларни қўйиб юбориш талаби билан митинг ўтказишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева