Бишкек: Токтоналиев кўчасининг яшовчилари мэрияни судга беради

579

Дарахтларни кесилишига қарши 2-июнда ўтган акцияда ушланган Токтоналиев кўчасининг турғунлари Бишкек мэриясини судга беради. Улар тинчлик митингида қўлга олинишини ноқонуний бўлган деб ҳисоблаб, дарахтлар кесилишини жамоатчилик муҳокамасида келишилмаганини айтишди.

Ташаббусчи гуруҳнинг вакили Яна Алиева хабарига кўра, улар мэриянинг ҳаракатларига қарши ариза ёзиб, бош прокуратурага беришган.

«Бош прокуратурадан ҳуқуқий баҳо олгандан кейин биз судга ариза билан мурожаат қиламиз», — деди у.

«Шаҳарлик ташаббусчилар» гуруҳининг вакили Раушанна Саркееванинг сўзларига кўра, фаоллар шаҳардаги қайси дарахтнинг кесилиши бўлмасин, жамоатчилик муҳокамасидан кейин бажарилишини талаб қилишмоқда.

«Мэрия билдиришича, бу қичқириқ ва провакация бўлмайди. Агар биз буни барчасини мутахассисларнинг ва модераторнинг иштироки билан муҳокама қилиб, бир қарорга келадиган бўлсак, биз нима учун бақир-чақир қилишимиз керак», — деди у.

Саркееванинг сўзларига кўра, Бишкекдаги Токтоналиев кўчасини кенгайтирилиши жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилмаган. Шунингдек, уни қўшимча қилишича, йўлни кенгайтирилиши билан «Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тўғрисидаги», «Шаҳар қуриш ва архитектура тўғрисидаги» қонунлар ва ер кодекси бузилган.

«Барча ҳолатларни текшириб битиргунча қайта ўзгартириб бўлмайдиган нарсаларни бажармай туришни кўзлаяпмиз. Янглишиб кесган дарахтларни қайта ёпиштиролмаймизку », — деди Саркеева.

«Арча» жамоатчилик фондининг директори Дмитрий Ветошкиннинг билдиришича, норозилик акцияси — йўлни кенгайтириш учун соғлом дарахтларни кесилишига реакция кўрсатиш бўлди.

«Йўллар муаамосини дарахтларни кесиш билан ҳал қилиб бўлмайди. Шаҳримизда дарахтларсиз яшаш ўта хавфли бўлиб қолади», — деди у.

Ветошкиннинг сўзларига кўра, йўлларни бўшатиш учун машина тўхташ жойларини ўйлаб топиб, уларни ерни остидан ёки кўп қаватли қилиб қуриш керак.

Юрист Владимир Лесниченконинг билдиришича, акция тинч ўтган, фаоллар кўчага чиқиб, дарахтларни кесишни тўхтатишни илтимос қилишган ва кейин дарахтларни қучоқлаб олишган. Улар ҳеч кимни қўрқитишмаган ва жамоат тартиби бузилмаган.

«Кўриб турганингиздай натижаси аянчли: дарахтлар йўқ қилинди, фаолларни ушлаб кетиб, "Йўл тўсиш" ва "Ҳукумат вакилиги бўй сунмаслик" моддалари бўйича айблашган. Бироқ ўша вақтда йўл таъмирлаш ишларига боғлиқ ёпиқ бўлган! Фаоллар қонун бузмаган, бу тинчлик митинги эди», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова