"Мегаком" учинчи марта сотилмай қолди

531

Давлат мулкини бошқариш фонди «Мегаком»ни сотиш бўйича ким ошди савдосидан ўтмай қолганини билдирди. Давлат органига уяли операторни сотиб олиш бўйича бирорта ҳам билдирув келиб тушмаган.

«Мегаком» уяли операторини навбатдаги сотиш ҳаракати самарасиз тугаган.

«Мегаком»ни сотиш бўйича кимошди савдоси 5-июнда соат 17:00да тугаб, бироқ аукционга иштирок этиш учун бирорта ҳам компания билдирув бермаган.

Бу ҳукуматнинг уяли операторини сотиш бўйича учинчи марта ҳаракати. Бу вақтгача бўлган кимошди савдолар ҳам ҳеч ким билдирув бермагани сабабли ўтмаган.

«Альфа Телеком» компанияси («Мегаком» уяли оператори) давлат объектларни хусусийлаштириш дастури асосида 2016-йилнинг февраль ойида сотувга чиқарилган.

Ernst&Young аудитор-консалтинг компаниясининг берган баҳоси бўйича, «Мегаком»нинг дастлабки нарҳи 19 млрд сомни ташкил қилади (300 млн АҚШ доллари).

Давлат мулк фондидан билдиришларича, компанияни хусусий шахсга сотилиши уни бошқа операторлар билан рақобатда бўлишига шароит яратади.

«Мегаком» — уч миллионга яқин абонентга хизмат қилган ва Қирғизистоннинг деярли барча ҳудудини қамраган Қирғизистондаги уч йирик уяли алоқа операторининг бири.

2010-йили вақтли ҳукумат компанияни 49% акциясини хусусийлаштириб олган. Тўрт йил ўтгандан сўнг «Мегаком» тўлиқ ҳолда давлатга ўтказилган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова