Мексикаликларни хақорат қилган россиялик қамоққа олинди. У қотилликда айбланаяпти

609

Видеоблогер  Алексей Макеев  1,5 йил мексика қамоқхонасида сақланади ва ўша ерда суд қарорини кутади. Россия ОАВларининг ёзишича, у 25 йилга озодликдан махрум этилиши мумкин.

Канкун шаҳар суди Алексей Макеевни 1,5 йил мексика қамоқхонасида сақлаш тўғрисида қарор чиқарди. Кинтана-Роо штати прокуратураси уни қасддан одам ўлдиришда айбламоқда.

Қотиллик 19 май куни, мексикаликлар россиялик билан тортишганида содир бўлган —  у ўз блоги учун видео олган ва у ерда махаллий ахолини хақорат қилган. Можаро пайтида Макеев томонидан ёш эркак жароҳатланган. Кейинроқ у вафот этган, россиялик эса оғир ахволда касалхонага олиб кетилган. Касалхонада уни полиция қўриқлаган.

Макеев касалхонада икки хафта даволанган, россия элчихонаси ёрдамидан бош тортган. Аввалроқ Россия элчихонаси вакили Макеевдан россиялик сайёхлар ҳам арзланганини маълум қилган эди — улар ўзлари ва махаллий ахолини блогер билан алоқа қилишдан чеклашни сўрашган эди.

Макеев хақоратловчи видеоларни ўзининг она ватани Электросталь шаҳрида ҳам олган. Ва ўша ердан Мексикага қочқин сифатида келган. Айни пайтда блоггер Россия паспортини сақлаб қолган.

Россиялик миллатчилик символикалари билан тасвирланган ўз видеоларини интернетга жойлаган. Хозир унинг видеоканали Youtubeдан ўчириб ташланган.

Российссия ОАВларининг ёзишича, Макеевга она ватанида “шизофрения” ташхиси қўйилган бкндан ташқари у, безорилик бўйича ҳам қўлга олинган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева