Германия: Парламентнинг қуйи палатаси ўлкада бир жинслилар никоҳини қўллади

656

Германиянинг қуйи парламент палатасида бир жинслилар никоҳи тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўпчилик парламентарийлар томонидан қўлланди. Германия канцлери Ангела Меркель эса қарши овоз берди.

Мазкур қонун лойиҳасига Бундестаг депутатларининг 393 нафари овоз бериб, 226 нафари қарши бўлди, яна тўрт депутат эса овоз беришмади.

Германияда бир жинслилар никоҳига рухсат берувчи қонунни Христиан демократлари иттифоқи ва Христианлар ижтимоий иттифоқи қўллаб чиқди. Аввал улар мазкур қонунга қарши чиқишган эди.

Партия вакилларининг билдиришича, улар Меркелнинг  хатто партия позициясига зид бўлсада “виждон овозига қулоқ солиб” овоз беришга чақиргач ўз фикрларини ўзгартиришган.

Энди қарор лойиҳаси Бундесрат парламентининг юқори палатасида кўриб чиқилади. Агар у ерда ҳам қўлловга эга бўлса Германияда бир жинслилар никоҳига расман рухсат берилади.

Германияда 2001 йили бир жинслилар иттифоқига рухсат берилган, лекин никоҳга эмас. Шу боисдан гомосексуаллар бола боқиб олиш ёки солиқ имтиёзларидан фойдлана олмаган.

Статистикага кўра 2001 йилдан 2017 йилга қадар Германияда бир жинслилар жуфти 34 мингга етиб қолган.

Муаллиф: Александра Титова