Қоракўл: Йўлларни капитал таъмирлашга ҳукумат 150 млн сом ажратиб берди

686

Қоракўл шаҳридаги беш километрдан ортиқ йўлнинг таъмирланиши ва чироқлар ўрнатилиши кутилмоқда. Ҳукумат дарахтларни сақлаб қолишга ва суғориш тизимини таъмирлашга вақда бермоқда.

Транспорт ва йўл министри Жамшитбек Калилов таъкидлашича, Қоракўлдаги барча қурилиш ишлари бир ойдан ортиқ вақтни олмайди.

«Биз барча дарахтларни сақлаб қоламиз ва сўзсиз турда пиёдалар йўли билан ариқлар қурилишини ҳисобга оламиз. Шунингдек электр симларини тортиш ишлари ҳам олиб борилади», — деди Калилов.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Транспорт министрлигига шаҳар йўлларини қурилиши катьий назоратга олишни топширган.

Маблағнинг асосий қисмини тузган 90 млн сом республика бюджетидан берилган, 60 млн сом Иссиқкўлнинг ривожлантириш фондидан олинган.

Қоракўлдаги йўлларнинг ҳолати шу йилнинг февраль ойида қизғин муҳокамага сабаб бўлган. Унда маҳаллий турған Фархад Расулов муниципал хизматнинг ишчилари шаҳар йўлларидаги чуқурларни эски асфальт билан ямашаётганини видеога олиб чиқарган.

Қоракўл мэри Данияр Арпачиев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида тушунтиришича, йўлларни капитал таъмирдан ўтказиш учун маблағ етишмаслиги сабабли ҳукумат эски асфальтдан фойдаланган.

Кейин маҳаллий фаоллар йўлларни таъмирлаш талаби билан норозилик акциясига чиқмоқчи бўлиб, бироқ ҳукумат маблағ топишга ваъда берган.

Арпачиевнинг сўзларига кўра, Қоракўлнинг йўлларини тўлиқ таъмирлаш учун 374 млн сом сарфланади.

Муаллиф: Алина Пак