Ўш вилояти: Биринчи май қишлоғида сел келиши оқибатида кўприк бузилди

685

Биринчи май қишлоғидаги Кок-Жар дарёсидан ўтувчи кўприк атига бир йил аввал қурилган эди ва сел келиши оқибатида бузилди. Кўприк йўқлиги учун ахоли ўз яйловларига бора олмаяпти.

Қора-Қулжа қишлоқ бошқармаси раҳбари Данияр Кадыровнинг айтишича, кўприк Биринчи май қишлоқида 23 чидан 29- майгача бўлган сел оқимлари натижасида бузилган.

Ҳозир маҳаллий ахоли Кўк-Жар, Сари-Бее, Оқ-Тош, Жулгур, Ой-Олма, Кур-Сой, Журок-Таш, Угур ва Чон-Угур яйловларига бора олишмаяпти.

Қора-Қулжа туманида 100 мингдан ортиқ одам истиқомат қилади ва улардан тахминан 10 минг одам яйловларда ишлайди.

Янги кўприк эксплуатацияга 2016 йил 26 майда берилган ва атига бир йил ишлаган.

Кўприк қурилишига 8 млн 939 минг сом сарфланган. Ундан 6 млн 219минг сомини  донорлар берган, махаллий жамоатчилик хиссаси эса  2 млн 720 минг  сомни ташкил этган.

Кўприк қурилиши Ага Хан Фондининг  ташаббуси билан тоғли ҳамжамиятларни ривожлантиришни қўллаш лойихаси бўйича Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилган.

Май ойи охирида Қирғизистон жанубида бўлган селлар бир неча қишлоқ округларини қоплаган ва Ўш-Боткен-Исфана йўлининг қисмини лой тошлар билан тўсиб қўйган. Унинг 282 километрида уч автомобилни оқизиб кетган, улар тўла яроқсих ахволга тушган.

Муаллиф: Александра Титова