Фавқултда ҳолатлар министрлиги билдиришича, июнь ойида ҳукумат «Боинг-747»нинг қулашида жабрланганларга маблағларни қандай бўлиштириб берганини маълум қилади. Бу билдирув super.kg порталининг журналистлари муассасани судга бергандан кейин чиқди.
Super.kg порталининг журналистлари ФҲМни Бишкек районлар аро судига бергандан кейин мазкур муассаса 102 млн. сомни жабрланганларга бўлиштириб бергани тўғрисидаги маълумотни изоҳлашини билдирди.
ФҲМнинг матбуот котиби Элмира Шарипова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда билдиришича, ҳозир муассаса бўлиб ўтган воқеа тўғрисидаги 400дан ортиқ саҳифадан иборат маълумотни кўриб чиқмоқда.
Унинг сўзларига кўра, май ойида кўплаган фавқулодда ҳолатларга дуч келгани учун ФҲМ бу маълумотни эълон қилмаган.
«Журналистлар ҳақиқатда бизга бир неча марта қўнғироқ қилиб, почтамизга хатлар ёзишди. Бироқ биз уларга маълумот бермаймиз деб бош тортмаганмиз, яқин орада ҳаммасини маълум қиламиз деб айтганмиз», — деб билдирди Шарипова.
Ҳукумат ФҲМи ҳисобига келиб тушган маблағларни воқеа бўлгандан кейин тўрт ой ўтиб 2017-йилнинг апрель ойида бўлиб берган.
Унда давлат маблағларни қандай бўлиштирилганини очиқлашдан бош тортиб, бу билан жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлаган.
«Боинг-747» «Манас» аэропортига яқин жойлашган Дача-СУ қишлоғига 16-январда қулаган.
Ҳалокат натижасида 39 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси ҳалок бўлган. Давлат келтирилган зарарни 195 миллион сом деб баҳолаган.
Қулаган самолётга эгалик қилган турк компанияси компенсациянинг бир қисми бўлган 42 млн. сомни тўлаб берган. Компания хуннинг қолган қисмини тўлаб бергандан кейин ҳукумат бу суммани жабрланганларга бўлиштириб беришга ваъда берган эди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова