Депутат: «Дийкан» бозорининг ёпилиши — «ҳукуматнинг рейдерлик билан босиб олиниши»

742

Жогорку Кенешдаги КСДП фракциясининг депутати Рискелди Момбеков ҳукуматни «Деҳқон» бозорини «рейдерлик йўл билан босиб олиш» бўйича айблади. Халқ вакиллари бозор ёпилишини текширадиган депутатлар комиссиясини тузишди.

Момбековнинг сўзларига кўра, милиция «Деҳқон» бозорини куч билан ёпган.

«Милиция одамларнинг бир қисмини калтаклаб, куч билан бозорни ёпмоқда. Бу ҳукумат миқёсидаги ҳақиқий рейдерлик. Керак бўлса Бакиев вақтида ҳам бундай бўлмаган», — деб билдирди у.

Момбековнинг фикрича, ҳукумат ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши керак.

«Ҳукумат прокуратуранинг қарорини ҳисобга олмади, биз уларга бозор ёнидаги нефть базасини ёпиш топшириғини берганмиз, улар "Деҳқон" бозорини ёпишди. Бу ерда беш гектар ер бор, кимдир бу ерда манфаатдор», — деди у.

Парламент спикери Чинибай Турсунбеков депутатни қўллаб, бозор ёпилишини текширадиган депутатлар комиссия тузилганини билдирди.

«Деҳқон» бозори 24-майда ёпилган. Бозордаги савдогарлар 23-май куни кечда бозор ёпилишига қарши митинга чиқиб, 11 ишчи милиция ходимларига бўйсунмагани учун ушланган — улар иш ўринларини бўшатишмаган.

Олдин бозорнинг ишчилари бир неча марта митинг ўтказиб, Оқ уйга ҳам бозорни ёпмаслик талаби билан боришган.

Бозор ёпилишининг асосий сабаби — ёнидаги нефть базасининг одамлар умри учун хавфлилиги.

«Бозорда қўшимча чиқиш жойлари йўқ ва фавқулотда ҳолат содир бўлса, ачинарли тугаши мумкин», — деб билдиради мэрия.

Энди шаҳарликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини «Дордой-Дийкан» ва «Сари-Озон Дийкан» бозорларидан олишади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова