Бишкекнинг икки паркида аттракционларнинг фаолияти тўхтатилади

680

Давлат экотехинспекция Ататурк парки билан Асанбай кичик районидаги аттракционларнинг ишини 2 июндан тўхтатади. Бунга аттракцион эгаларининг рухсат қоғозлари йўқлиги асос бўлган.

Давлат экотехинспекция Бишкек паркларидаги аттракционларни текшириб чиққан. Ататурк истироҳат боғи билан Асанбай кичик районидаги парк ўз ишини 2-июндан бошлаб тўхтатиши керак.

Аттракционлар эгалари уларни ўрнатиш учун ва электр токини туташтириш учун рухсат қоғозларини кўрсата олишмаган.

Паркларни текшириш ишлари Ўш шаҳрининг Навоий боғидаги карусель қулагандан кейин олиб борилмоқда. Карусел қулаши натижасида саккиз киши жабрланиб, уларнинг айримлари жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўшдаги каруселнинг қулаш факти бўйича «Техника хавфсизлик қоидаларининг бузилиши» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Ўш шаҳар ҳукумати аттракционнинг ўрнатилишига алоқаси йўқ эканлигини билдириб, воқеа бўйича жавобгарликни олишдан бош тортган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева