Бишкекнинг Октябрь район суди президент қадри ва номусини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза» нашрига қарши суд текширувини тўхтатди. Бу жавобгар томоннинг мақолаларга тўсиқ қўйилиши борасида Олий судга шикоят қилгандан кейин бўлмоқда.
Судья «Заноза» адвокатларининг илтимосини қаноатлантириб, Олий судга мақолалар тўсиқланиши бўйича иш ҳал бўлгунча даъво аризасини кўриб чиқашни тўхтатиб турди.
Бироқ бош прокуратура вакили Руслан Абдирахман билдиришича, жавобгар бу йўл билан жараённи «қалбаки йўл билан» чўзишга ҳаракат қилмоқда.
«Барчаси ишнинг асосий қисмини кўриб чиқадиган вақтга яқинлаб қолган эди, бироқ жавобгар томон арзланиш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилган. Бизнинг фикримизча, жавобгарлар ишнинг асосий қисмини кўришни чўзиб, даъво аризаси вақт ўтиши билан бирга фаоллигини йўқотади деб умид қилишади», — деди Абдирахман.
Унинг сўзларига кўра, агар жавобгар томонда айбсизлигининг исботи бўлганда, унда улар ишнинг кўрилишига қизиқишарди.
Бироқ «Заноза» адвокати Алтинай Исаева таъкидлашича, давлат айблови жавобгар томонни жараённи чўзмоқда деган сўзи билан «жамоатчиликни чалғитишга ҳаракат қилмоқда».
Унинг сўзларига кўра, айбловчиларнинг вакиллари ўзларининг талабларини асослаб беришолмаган ва судга «Заноза»нинг мақолалари президентга зарар келтириб, унинг номуси ва қадрига зарар келтирганини исботлай олишмаган.
Бош прокуратура «Заноза»га қарши даъво аризасини бериб, нашрдан умумий 15 млн сом талаб қилмоқда. Барча даъво аризалари президент Алмазбек Атамбаевга бевосита ёки билвосита алоқаси бўлган мақолалар билан боғлиқ. Суд нашрнинг ҳисобларини ҳибс қилган.
Даъво аризалари бўйича жавобгарлар нашрнинг тенг ҳуқуқли аъзолари Дина Маслова ва Нарин Айип, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова.
Суд уларнинг мулкларини қамоққа олиб, ўлкадан чиқишни таъқиқлаган.
Муаллифлар: Регина Им, Анна Капушенко