Видео: Ота-онасидан ажраган ўқувчи деворга расм чизиб пул топади

1496

Санжар Субанкулов Ўш шаҳрида 10-синфда ўқийди. У ота-онасидан айрилгандан кейин акаси ва синглиси билан қолган. Оиласига ёрдам бериш учун мактаб ўқувчиси деворларга расм чиза бошлайди. Дўстлари билан биргаликда келажакда мана шу ҳунар билан профессионал турда шуғулланишни орзу қилади.

Санжар олти ёшлигида ота-онаси ажрашиб, онаси Россияга ишлагани кетган. Болалар отаси билан қолишган. Қийинчиликларга қарамасдан отаси ўғлининг қизиқишини сезиб, тасвирий санъат мактабига берган.

«Пул етмас эди. Отам кўп ичарди, бу менга ёқмай депрессия бўлган. Бироқ мен уни яхши кўраман, у менинг отам. онам Россияда ишлайди, ҳар ойда бизга пул жўантарди. бу пулга биз озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа керакли бўлган нарсалрни сотиб оламиз», — деб айтиб берди Санжар.

Оиласига пул жўнатиб турган она 2013-йили кўкрак бези ўсмасидан вафот этган. Унда Санжар 13 ёшда эди. Онаси бу касалликка чалинганини охиригача айтмаган.

«Онам даволаниш учун Бишкекка борганда касаллик сўнги босқичга етиб келган экан. Икки ойдан кейин у кўкрак бези ўсмаси сабабли вафот этди. Ўша вақтда онам 50 ёшда эди», — деб эслати Санжар.

Тўрт йилдан кейин — 2017-йилнинг мартида — ўсмадан отаси хам вафот этган. 10-синфнинг ўқувчиси акаси ва синглиси учови қолган.

«У ўпка ўсимтасидан вафот этди. Отам мен учун жуда қадрли одам бўлган. Мен қийналиб, бундан кейин нима қилишимни билмай юрдим», — деди ўқувчи Санжар.

Шок ҳолатидан бироз чиққандан сўнг Санжар ўз қобилияти тўғрисида эслаган: унга ҳар доим расм чизиш ёқарди, тасвирий санъат мактабида олган билими ҳам зое кетмаган. Санжарни сўзларига кўра, ота-онаси ҳам расмларни яхши чизишган.

Ўсмир ўз хоббисини — деворларга расм чизишни — пул топиб, тадбиркорликка айлантираман деб қарор қилган. У граффитичилар қўллаган баллончиклар билан ишламайди, у мой бўёқлардан фойдаланади. Бу ғояни унга қачондир синфдош қизи берган.

«У мени олдимга келиб бирор нарса чизишга ёрдам беришимни айтди. Мен қоғозга одатдагидек сурат бўлади деб ўйлаганман. Бироқ биринчи марта бу билан деворга расм чизганман — бу мен учун янгилик бўлиб қолган», — деди у.

Биринчи картинасини чизгандан кейин Санжар шунга ўхшаш ишларни қидира бошлаган. У чизиб берган кейинги расми учун пул тўлай бошлагна.

«Ўша буюртма учун мен олти минг сом олганман. Ҳаридор топиш менга қийин бўлган, сабаби мени уларга кўрсатадиган расмларим йўқ бўлган. Бир сафар мижозга интернетдан олган суратларни кўрсатиб, мен чиздим деб ёлғон гапирдим. Бошқа иложим ҳам йўқ эди, сабаби мижоз топишим керак эди. У ишониб топшириқ берган», — деб ўз сирлари билан бўлишди ёш рассом.

Санжар расм чизишнинг янги усулларини ўзлаштиргунча ўқиши билан ишни бирга олиб кетишга ҳаракат қилган. Тажриба орттириш билан бирга унга топшириқлар ҳам кела бошлаган. Уни ишининг баҳоси расмга боғлиқ бўлади. Унинг картиналари майда деталларга ва элементларга тўла.

Ўз атрофида ёш рассомларни ҳам тўплаган. Улар ҳам Санжар каби тасвирий санъатга қизиқишади. Болалар Ўш шаҳрида девор суратлари билан шуғулланган ташкилот очгиси келади. Улар ташкилотига HomeArt деган ном ҳам топишган.

«Мен ҳар бир кунимни охирги деб яшайман. Сўнги кунида одам битмаган ишларини битириб, аҳамиятли нарсаларни қилгиси келади», — деди Санжар Субанкулов.

Муаллиф: Нурсултан Тороев