Депутатлар миллатчилик сўзлари учун журналистни фуқароликдан чиқариш таклифини кўтаришди

882

Жогорку Кенешдаги КСДП фракциясининг депутати Мурадил Мадеминов журналист Улуғбек Бабақуловнинг ижтимоий тармоқдаги миллиатчилик сўзлари учун фуқароликдан чиқаришни таклиф қилди. Халқ вакиллари мақоладаги «сарт» деган сўзга ғазабланиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мақолага баҳо беришни талаб қилишди.

Депутат Айнуру Алтибаева.

КСДПнинг депутати Айнуру Алтибаева Бабакуловнинг мақоласидан норози бўлган. Мақола «Фергана» маълумот агентлигининг сайтида «Одамлар ҳайвон каби. Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида "сартлар"ни йўқ қилишга чақиришмоқда» номи остида эълон қилинган.

«Мен Ўш шаҳрида туғилган одам қатори аччиғим келмоқда. Бу ердаги сўз ["сарт"] камситувчи сўз, Ўш воқеаларида ҳалок бўлган болалар оналарининг кўз ёши ҳамон тўхтамайди. Айниқса июнь ойининг бошида бўлиб ўтган воқеанинг йиллигида бундай мақолаларни чиқиши масҳаралашга тенг», — деб билдирди у.

Социал-демократ Мурадил Мадеминовнинг фикрича Бабакуловнинг шов-шувли мақоласига жамоатчилик бефарқ бўлмасдан, журналистни фуқароликдан чиқариш керак.

Депутат Мурадил Мадеминов.

Депутатлар ҳуқуқ тартибот органларидан мазкур мақолага баҳо беришни талаб қилишди.

Қирғизистоннинг асосий телеканали бўлган КТРК Бабакуловнинг мақоласи тўғрисида сюжет чиқаргандан кейин бу жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлган.

Тўққиз дақиқалик сюжетда журналист Улугбек Бабакулов «Фергана»даги ўз мақоласи билан «миллатлар аро низони қўзғатмоқда» деб билдирган.

Бабакуловнинг мақоласи «Фергана» нашрининг сайтига 23-майда чиққан. Мақолада муаллиф Қирғизистон жанубида бўлган қирғизлар билан ўзбеклар ўртасидаги можаро тўғрисида сўз қилади.

Муаллиф мақоласида ижтимоий тармоқлардаги ўй-фикрларни мисол келтиради. Унда эҳтимол этник қирғизлар этник ўзбекларни камситади. Камситишга ўша низо сабаб бўлган.

Милиция билдиришча, келишмовчилик миллатчилик асосида эмас, икки йигитнинг бир қизни севиб қолганидан келиб чиққан.

Бабакулов ўз мақоласида миллатлар орасида низо қўзғатиш мақсади йўқ эканлигини, фақатгина интернет фойдаланувчиларининг қирғиз сегментида бошқа миллатларга қандай муносабатда бўлганини кўрсатаётганини таъкидлайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова