Ўш: Милиция ходими ўқувчини уриб кетиб, ўзи касалхонага олиб борди

842

Патрул милициясининг ходими хизмат автомобили билан Ўш вилоятининг Қорасув районида мактаб ўқувчисини уриб кетди. У ўқувчи қизни ўзи касалхонага олиб бориб, милицияга уриб кетгани тўғрисида хабар қилган.

Йўл ҳалокати 31 май куни Ўшнинг Қорасув районига қарашли Қизил қишлоқ қишлоғида бўлган.

Ўш вилояти ИИБнинг матбуот котиби Жанна Тазарбаева Kloop.kgга хабар қилишича, ўқувчи қизнинг оёғи синиб, касалхонага етказилган. Аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

«Ходимимиз иш юзасидан кетаётганда тасодифан йўлга бир қиз чиққан. Ҳайдовчи бошқара олмай, йўл ҳалокатига учраган. У қизни касалхонага олиб бориб, воқеа тўғрисида милицияга хабар қилган», — деди у.

Милиция ходимига нисбатан хизмат текшируви бошланган. Унинг хизмат машинаси жарима майдончасига киритилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «Спутник»