Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси фаолдан 5 миллион сом талаб қилди, суд эса рад этди

817

Президентнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиев фаол Адил Турдукуловни 50 минг сом тўлаб беришга мажбурияти тўғрисидаги суд қароридан арзланган. У ўзининг даъво аризаси билан Турдукуловдан 5 млн сом ундириб олмоқчи бўлган, бироқ суд унинг аризасини инкор қилди.

Биринчи май район судининг ҳукми билан Турдукуловдан 50 минг сом олиши керак бўлган Мамбеталиев бу суммага қаноатланмаган.

У Бишкек шаҳар судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, фаолдан 5 миллион сом талаб қилган, бироқ суд унинг аризасидан бош тортган.

Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитетининг раҳбари Адил Турдукулов Kloop.kg билан бўлган суҳбатида собиқ тан соқчининг аризасини инкор қилган суднинг қароридан ҳайратланганини айтди.

Фаолнинг фикрича, Мамбеталиев томонидан сўралган 5 млн сом асосийси эди, сабаби иккинчи томон тадбиркорлик фаолиятига зарар келтирганига далилларни кўрсатмаган.

«Улар судда Мамбеталиев ҳомийлик билан шуғулланади деб айтишди, бироқ улар қайси манбаалардан ҳайрияга пул олишини бизга айтишмади», — деди Турдукулов.

Биринчи май район судининг қарори кучида қолдирилади — Турдукулов Мамбеталиевга 50 минг сом тўлаб бериб, «Фэйсбук»даги материалини инкор қилиши керак.

Фаол Биринчи май район судининг ҳукмидан яқин орада арзланмоқчи.

Қадр ва ор-номусни ҳимоя қилиш

Эркин Мамбеталиев «қадр-қиммат ва ор-номусни ҳимоя қилиш бўйича» мухолифатчи Адил Турдукуловга қарши 2016-йилнинг 21-ноябрида даъво раизасини берган.

Турдукулов ўз ёзувларининг бирида Мамбеталиевни «қотил» деб атаган, иккинчисида у 2010-йили «Атамбаев ёрдами бўлмагунча» турмадан чиқмас эди деб ёзган.

Мамбеталиев эълон қилган маълумотлар унга маънавий зарар келтириб, «ҳавотирланиб, аччиқланиб, уят бўлдим» деб ҳисоблаган.

Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси

Мамбеталиев Алмазбек Атамбаевни 2005-йилгача ҳимоя қилган.

Президентнинг собиқ тан соқчисининг жиноий авторитет Рисбек Акматбаев билан боғлашади.

Президентнинг собиқ тан соқчиси бир неча марта 2004-йили сўнгра 2006-йили қўлга олинган. иккиси ҳам милиция полковниги Чинибек Алиевнинг ўлдирилишига боғлиқ бўлган. Кейинчалик Мамбеталиев айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Бироқ 2010-йилдаги инқилобдан кейин Мамбеталиевнинг иши «янги сабаблар бўйича» қайта қаралиб, у озодликка чиққан.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова