Оилани режалаштириш масаласини давлат ўзи хал қилиши керак

843

Қирғизистон оилани режалаштириш бўйича масалаларни бундан кейин ўзи ҳал қилиш керак. БМТнинг аҳолини жойлаштириш фонди Қирғизистонга ҳомиладорликни олдини олувчи воситаларни бепул беришни тўхтатди.

Мақола  «Азаттык» радиосида чиққан
Муаллиф — Элеонора Бейшенбек қизи.

Миллатлар ташкилотининг аҳолини жойлаштириш фонди Қирғизистонга ҳомиладорликнинг олдини олувчи воситаларни бепул беришни 2015-йили тўхтатган ва унгача олиб келинган дори-дармонлар деярли тугади. Ҳукумат эса маблағ масалсини ҳал қилмаган.

Мутахассислар бепул контрацептив воситалар билан таъминлаш тўхтаса асосан заиф, кам таъминланган оилаларга катта таъсир қилишини, бўйдан олдириш, она-бола ўлими кўпайиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.

Тўрт боланинг онаси, 36 ёшдаги Марал ҳомиладорликни олдини олувчи воситаларни бепул олиб фойдаланиб юрган Қирғизистондаги минглаган аёлларнинг бири. У бундай дориларни сўнги етти йилдан бери фойдаланади. Марал бепул дори бериш тўхтатишини эшитгандан бери саросимада:

- Мен касалхонага атайин бориб, аёлларни назорат қилган ҳамширалардан "энди бепул дори келмай қолса нима қиламиз?" десам, "энди спираль билан сақланасизлар" деди. Соғлиғига “спираль” ёқмаганлар нима қилишини сўрасам" қатор-қатор туғаверинглар, мен нима қилай?" деди. Асосан қишлоқларда аёлларнинг кўпи дори билан сақланади. Энди дори келмай қолса қандай сақланишни билмаймиз. Мен ҳозир охирги дориларимни ичяпман, шу ойга етади. Ой охирлаган сари хавотирга тушяпман.

Марал каби саросимага тушган аёлларни ўлканинг барча ҳудудларида учратса бўлади. Масалан, Иссиқкўлда туғруқ ёшидаги 100 мингдан ортиқ келиннинг 39 фоизига бепул дори-дармон берилади.

Бу ҳудуддаги Инсон ресурсларининг репродукцияси ва оилани режалаштириш марказининг етакчиси Салтанат Акунованинг сўзларига кўра, кутилмаган ҳомиладан дори билан сақланиш бир қолипга солинган:

- Бизда ҳомиладорликни олдини оладиган дори дармонларнинг барча тури ҳозирча бор, бироқ тугаб бормоқда. Айримларининг фойдаланиш муддати 2018-йилгача. Оилани режалаштиришда ҳар бир туғруқнинг оралиғи уч йилдан кам эмас қилиб, изчил қилиш аёлларнинг кейинги туғруққа тайёрланишига шароит яратиш учун шундай воситалардан сўзсиз фойдаланишимиз керак. Соғлиги ночор аёлларни ҳам шу воситалар билан сақлаб, туғишини тартибга соламиз. Авваллари асосан спираль билан сақланишар эди. Ҳозир кўпчилиги доридан фойдаланишга ўтган. Ҳаммаси билади, вақтида келади, рўйхатда туради. Ҳомиладорликнинг олдини олувчи воситалар билан таъминлаш бизда туғруқ ёшидаги аёлларнинг 39 фоизини кам таъминланганлар ташкил қилади. Бу миқдор бўйича ҳам тўғри. Асосан кам таъминланганларга берилади. Уларни оилавий шифокорлар рўйхатга олиб, бизга жўнатади. Биз жойларга бориб, уларни текшириб, назорат қиламиз.

Миллатлар ташкилотининг аҳолини жойлаштириш фонди 2000-йилдан бери Қирғизистонни бепул дори-дармон билан таъминлаган. Ташкилотнинг Қирғизистондаги ижройи директори Медер Омурзаковнинг маълумоти бўйича сўнги беш йилда нарҳи уч миллион долларга яқин дори-дармон келган. Унинг сўзларига кўра, 2015-йили молиялаш тўхтатилишини, давлат бундан кейин жавобгарликни ўз зиммасига олиши қирғиз ҳукуматига бир неча марта айтилган:

- Қирғизистон доим халқаро ташкилотларга ишониб қолмасдан, ўзи ҳам маблағ ажратиб, дори-дармонларни сотиб олиши керак. Биз олдиндан соғлиқни сақлаш министрлиги билан сўзлашиб, 2015-йилдан бошлаб молиялашни тўхтатамиз деб кўп марта айтганмиз. Биз молиялашни 2015-йили тўхтатдик ва сўнги марта шу йили олиб келдик. Биз бу масалани кўп йиллардан бери муҳокама қиляпмиз.

Иллюстрация

Қирғизистондаги оилани режалаштириш альянсининг етакчиси Бактигул Бозгорпоева ҳукумат бу бўйича ҳамон маблағ масаласини ҳал қилмаётганидан хавотирда:

- Ҳомиладорликнинг олдини олувчи дори-дармон сотиб олишга ўрта ҳисоб билан ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ пул керак. Биз ҳисоблаб қўйдик. Давлат энди бизга шу маблағни берса деган умиддамиз. Бу дори-дармонлар ночор яшаган, кам таъминланганларга берилади. Сабаби 20 йилдан бери шу кунгача ҳомиладорликнинг олдини олувчи воситалар бепул берилган. Агар ҳукумат маблағ йўқ, бўлмайди деса, биз унда бошқа йўлларини истаймиз. Балки дори-дармон олиб келган компаниялар билан арзонроқ олиб келиш бўйича сўзлашамиз. Бошқа донор ташкилотларни қараштирамиз. Бироқ ҳукумат 20 йилдан бери бепул олдик. Бироқ ҳукумат аёлларга ўзи ҳам қайғуриши керак. Соғлом авлод  туғилиши учун ўзи қайғурсин. Бошқа ривожланаётган ўлкаларда маблағ билан ҳукумат ўзи таъминлайди.

Қирғиз ҳукумати ҳозирча бу масалани қандай ҳал қилишини айтмади. Оилани режалаштиришга бағишланган йиғинга вице-премьер-министр Чолпон Султанбекова иштирок этиши, баёнот қилиши айтилгани билан келмади.

Ҳозирда ҳукумат қошидаги мажбурий суғурта фондининг "Суғурталанган фуқароларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича қўшимча дастури" орқали ҳомиладорликни олдини олиш воситаларини 50 фоиз арзон баҳода сотиб олса бўлади.

Жогорку Кенешдаги Социал-демократлар фракциясининг депутати Осмонбек Артикбаевнинг фикрича бу чора етарли эмас. У оилани режалаштириш, репродуктив соғликни, соғлом миллат бўйича бир неча масалалар бор эканлигига тўхталди.

- Бироқ шу йўналиш бўйича биз дунё масштабдан олиб қараганда унча олдинги даражада эмасмиз. Лейин ўртадан ҳам юқорига кўтарилолмаяпмиз. Шу сабабли боланинг ва онанинг соғлиги хавф остида. Шу кунгача бизга донорлор ёрдам берди. Энди ўзимиз молиялайдиган вақт келди. Ҳукумат молиялашни бошлаши керак. Ҳозир мажбурий суғурта фонди орқали секин-асталик билан молиялаштирмоқда. Бироқ бу етарли эмас. Бюджетдан маблағ ажартилмаяпти.

Расмий маълумот бўйича Қирғизистонда ҳар йили тахминан 150 мингдан ортиқ бола туғилади.

Миллатлар ташкилоти аҳолини жойлаштириш гуруҳининг 2014-йилдаги текшируви Қирғизистонда ҳомиладорликдан сақланишни хоҳлаганлар кўпайгани билан ҳозирча бирор бир воситалардан фойдаланмаслигини кўрсатган. Масалан, 1997-йили бундай аёлларнинг сони 11 фоиз бўлса, 2014-йили 19 фоизга кўпайган.

Ҳар йили абортдан ўлган бир-уч факт рўйхатга олинади ва бу умумий оналар ўлимининг беш фоизини ташкил қилади.