Бишкекнинг "Деҳқон" бозори 24 майда ёпилади

659

Бишкек мэрияси «Деҳқон» бозори 2017-йилнинг 24-майидан бошлаб ёпилишини хабар қилди. Ленин райони маъмурияти мэриянинг қарорини савдогарларга ва бозор раҳбариятига етказди.

Мева ва сабзавот сотувчи  «Деҳқон» бозори 2017-йилнинг 24-майида ёпилишини Бишкек мэриясининг матбуот хизмати билдирмоқда.

Бозорнинг иши 11-апрелдаги мэриянинг қарорига кўра тўхтатилади.

Ленин район маъмурияти бозор раҳбарияти ва ундаги савдогарларни бозор ёпилишидан огоҳлантирган.

Бозор ёпилишининг асосий сабаби — уни нефт базасига яқин жойлашиб, аҳоли хавфсизлигига таъсир қилиши экани айтилмоқда.

«Бозордан чиқадиган қўшимча йўл йўқ, шу сабабли қандай фавқулотда ҳолат бўлмасин аянчли тугаши мумкин», — дейди мэрия.

Давлат экотехинспекция нефть базасига юз метрга яқин жойлашишни таъқиқлайди.

Энди шаҳарликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини «Дордой-Деҳқон» ва «Сари-Озон Деҳқон» бозорларидан олишади.

Бишкек раҳбарияти мазкур бозорни 2017-йилнинг 11-апрелида ёпмоқчи бўлган. Бозор савдогарлари уни ёптирмаслик учун бир неча марта, унинг ичида Президент маъмурияти олдида митингга чиқишган.

Савдогарларнинг сўзларига кўра, бозор бўйича тортишув бир йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Улар ягона муниципал бозордан хусусий бозорларга суришаётганидан норози.

Муаллиф: Метин Жумагулов