Ойнаси қоронғилаштирилган машина бошқарган шаҳар депутатига жарима солинди

635

Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Темирлан Токобеков назорат милициясига ўқувчилар учун очиқ эшиклар кунида қоронғилаштирилган «Мерседес» билан келиб, болаларга йўл қоидаларини айтиб бермоқчи бўлган. ОАВлари воқеага эътибор қаратгандан кейин депутатга 2000 сом жарима солиниб, ёпиштирилган мосламалар олинди.

Назорат милиция бошқармасининг матбуот хизмати Kloop.kgга Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Токобековга автомашинанинг олдинги ойнасини қоронғилаштиргани учун 2000 сом жарима солинганини билдирди.

«Мен бошқа одамнинг машинаси билан иш бўйича кетаётган эдим. Менга назорат милициясининг раҳбари қўнғироқ қилиб, болалар билан учрашувга келишимни илтимос қилди. Ўша ердан менга милиция ходимлари буйруқ ёзиб беришди, мен ўша ерда қоронғилатгични олиб ташладим. Яқинда қоида бузганим учун жарима тўлайман», — деди Токобеков.

Депутат олд ойналари қорайтирилган оқ «Мерседес» билан мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтаётган назорат милиция бошқармасига келган.

Бино олдида уни ойнани қороғинлатгани учун инспектор тўхтатган. «Заноза» наширининг журналистлари машинани тасвирга олишган, бироқ Токобеков буни тўхтатишни талаб қилган.

Милициянинг жарима майдонига юошқариб бориб, у пиджагидан депутатлик кўкрак нишонини олиб қўйиб, журналистларга уни тасвирга олишга рухсат йўқ эканлигини, сабаби у МХДҚнинг тўққизинчи бўлим ходими эканлигини айтган.

Назоратчи Токобековдан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилган. Депутат назорат милициясининг штаб раҳбари Жакип Жумаевга қўнғироқ қилиб, ҳужжатини кўрсатмай милиция биноси томон юриб кетган.

«Заноза» журналисти кўп ўтмай депутатни тўхтатган назорат милициясининг назоратчиси видеони олиб ташлашни талаб қилганини билдирган.

Депутат болаларга йўл ҳаракати қоидаларини айтиб берган маърузадан кейин Токобеков қуёш нуридан аллергияси бор эканлигини, шу сабабли автомашинасининг олд ойнлари қорайтирилганини айтган.

Нашр депутат яқин орада шифокордан маълумотнома олиб, қонуний асосда автомашина бошқаришга ваъда берганини ёзди.

Токобековнинг ўзи «Заноза» журналистларининг сўзларини инкор қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, у қоронғилатиш учун рухсатнома олганини айтмаган.

«Мен қуёш нурига аллергиям бор эканлигини айтганман, бироқ рухсат қоғози олишимни айтмаганман. кейин МХДҚданман деб ҳам айтмаганман», — деди у Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Ҳукуматнинг 2016-йилнинг 30-июнида чиққан қарорига кўра, қуйидаги автомашиналарнинг олд ойналари қорайтирилса бўлади:

  • Президентнинг, премьер-министр, парламент спикери, Олий суд раисининг хизмат автомашиналари;
  • МХДҚнинг тўққизинчи бўлимининг хизмат автомашиналари;
  • Президентни, премьер-министр, парламент спикери, Олий суд раисини назорат қилувчи автомашиналар;
  • Қирғиз инкассациясининг махсус транспорти;
  • Судланганларнинг ёки қамоқдагиларни ташиган махсус автомашиналар.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Видеодан скриншот/«Заноза»