Туркия ТИВ Вашингтонда бўлиб ўтган муштлашув борасида АҚШга норозилик билдирди

765

Вашингтонда Туркия элчиси қароргоҳи олдида 16 май куни намойиш вақтида туркия махсус хизмати ходимларига нисбатан "америка поличиячиларининг нопрофессионал ҳаракатлари" туфайли Анқара АҚШга норозилик билдирди.

Акция арман ва қурд намойишчилари ҳамда АҚШ пойтахтида шу вақтда бўлиб турган Туркия президенти Реджеп Эрдўғоннинг қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасидаги тўқнашувларга айланиб кетди.

Туркия ташқи ишлар ваззирлиги АҚШ нинг элчиси Жон Бассни чақириб олди ва норозилик билдирди, шунингдек можарони тергов қилишни ва тушунтиришларни тақдим этишни талаб қилди.

Эрдўғоннинг шахсий қўриқчилари ва намойишчилар ўртасидаги муштлашув акция иштирокчилари туркия элчисининг қароргоҳи олдида Қурдистон ишчи партиясининг байроғини кўтариб чиқишганидан кейин бошланди.

http://

Полиция тўқнашувлар қатнашчиларини ажратишга ҳаракат қилди. 9та одам жабрланди, иккитаси ушлаб олинди. Оқ уйдаги сўзга чиқиш вақтида президент Эрдўғон қурд ташкилотларини “террорчилар” деб атади ва уларга қарши курашишга даъват этди. АҚШ жиҳодчиларга қарши курашда қурд ташкилотлари билан Сурияда ва Ироқда иттифоқ бўлиб ҳаракат қилмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева