Қоракўл шаҳар кенгашида ҚСДП чиқиб кетгани сабабдан кўпчилик коалиция тарқади

536

Президент тарафдори бўлган КСДП Қоракўл шаҳар кенгашидаги кўпчилик коалициядан бирлашмадаги «Табилга»нинг депутатлари билан фикр келишмовчилик сабабли чиқиб кетди. КСДП «Онугуу-Прогресс» ва «Киргизстан» партиялари билан янги бирлик тузмоқчи.

КСДПнинг депутатлари ўзларини бирликдан чиқиб кетишини «Табилга» партиясининг депутатлари билан вилоятнинг марказий инфратизимини ривожлантириш бўйича фикр келишмовчилиги билан тушунтирди.

«Табилга»нинг депутати Азамат Айтбаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатда КСДПнинг коалициядан чиқиши бу йил кузда бўладиган президентлик сайлови билан боғлиқ бўлиши мумкин эканлигини айтди.

«Менимча КСДПнинг кетиши олдиндаги сайлов билан боғлиқ, бир нарса тайёрланмоқда. Бироқ ҳаммаси тинч бўлиб, барчаси шаҳар учун келишмовчиликларсиз ишласа яхши бўлар эди. Балки юқоридан буйруқ борми, ким билади?», — деди Айтбаев.

Шаҳар кенгашининг депутатлари 23-майдаги навбатдан ташқари сессиясида янги коалиция тузишмоқчи. КСДП «Онугуу-Прогресс» ва «Киргизстан» фракциялари билан иттифоқ тузишни режалаштиришмоқда.

Умуман олганда Қоракўл шаҳар кенгашида 31 мандат бор. Мандатлар беш партиянинг — «Табилга», КСДП, «Онугуу-Прогресс», «Киргизстан» ва «Республика — Ата-Журт»нинг ўртасида бўлиштирилган.

Олдин КСДП Жалолобод шаҳар кенгашидаги кўпчилик коалициядан чиқиб, янги бирлик тузган. Бироқ кўп ўтмай депутатлар кенгаш тарқаганини эълон қилиб, марказий сайлов комиссияси муддатидан аввал сайловни 28-майга тайинлаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов