"Норин" ресторани бузулиб, ўрнига офис идораси қурилади

581

Бишкекда Фрунзе ва Шопоков кўчаларининг кесилишидаги олдинги «Норин» ресторанининг биноси бузилади. Унинг ўрнига офис-меҳмонхона комплекси қурилади.

Свердлов райони ҳокими Самарбек Болотбеков «Норин» ресторанининг бўш қолган биноси бузилишини айтди.

«Ўсмирлар “Норин” ресторанининг томига чиқиб, жароҳатланиши мумкинлиги учун биз бу ер бино бузилгунча қуршовга олинсин деб талаб қилдик. […] Бузиш ишлари қачон бошланиши номаълум, ҳаммаси “Бишкекбошархитектура”нинг рухсати билан бўлади», — деди Болотбеков.

Свердлов районд ҳокимиятидагилар Kloop.kgга бинони хусусий инвесторлар бузишини, улар ўрнига янги офис-меҳмонхона комплексини қуришларини айтишди.

Бузиш ишлари учун барча зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда, яқинда улар мэрияга ва «Бишкекбошархитектура»га юборилади.

Ҳозир бинога тўсиқлар қўйилмоқда.

Мэрия вакиллари Kloop.kgга бинони бузиш тўғрисида «Бишкекбошархитектура»дан ҳеч қандай ҳужжат келиб тушмаганини билдиришди.

«Ҳеч ким шаҳар кенгашида ҳам, бошқа жойда ҳам ҳеч нарса кўрмаган», — деди матбуот хизматидагилар.

«Бишкекбошархитектура»нинг вакили Замира Кабилгиева Kloop.kgга у ишлаган маҳкамага ҳам бинони бузиш тўғрисида ҳеч қандай илтимоснома тушмаганини билдирди.

Олдин ҳукумат ресторан биносини бузиш тўғрисида бир неча марта масала кўтарган, бироқ буни ҳеч ким қилмаган.

«Норин» ресторани 80-йиллари қурилган. У пойтахтдаги эл кўп келган дам олиш жойи бўлган, бироқ сўнги ўн йилдан бери қаровсиз қолган.

2005-йилнинг мартида ҳукумат алмашгандан кейин бино қўлдан-қўлга ўтиб келган. У казино, тунги клуб қатори фойдаланилиб, кейин умуман қаралмаган.

Муаллиф: Александра Титова