Видео: Шиддатли ёмғир сувлари Ўш кўчаларини босди

671

Ўшда шиддатли ёққан ёмғир сабабли биноларни ва уйларни сув қоплади. Қутқарувчилар сув тошқини оқибатларини бартараф қилишди, жабрланганлар йўқ.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги 18-майда кучли ёмғир сабабли шаҳар марказидаги дўконнинг, мактаб биносини ва уйларни сув қоплаганини ҳабар қилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, маҳаллий турғунлар уйдан чиқишдан қўрқиб, яқин орадаги биноларга яширишган.

«ФҲМ ходимлари сувни челаклаб тўкишди. Шаҳар кўчаларида шарқираб сув оқди», — деди воқеага гувоҳ бўлган киши. 50га яқин мактаб ўқувчисини қутқарувчилар кўтариб йўлдан ўтказишган.

Маҳаллий яшовчиларнинг сўзларига кўра, шаҳар марказидаги Қурманжан Датка ва Навоий кўчаларини сув қоплаган. Яшовчилар шаҳарнинг ариқларига чиқинди тўлиб, улар ишламаётганини айтишди.

«Ариқ системаларига чиқинди тўлиб, тупроқ тиқилиб қолган. Натижада ариқлар умуман ишламай, ёмғир ёғса кўчалар билан тротуарларни сув қоплаяпти», — дейишди маҳаллий турғунлар.

Бироқ Ўш мэриясининг вакили ариқлар чиқиндига тўлмаган деб ҳисоблайди.

«Фақатгина ариқлар ўша вақтда кўп сув сиғдиролмаган», — деди мэриядагилар.

Муаллиф: Айдай Эркебаева