МХДҚ: Садир Жапаровга боғлиқ тергов иши якунланди, материаллар бош прокуратурага юборилди

621

 

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети собиқ депутат Садир Жапаровга нисбатан ишни текшириб битди. Ишнинг материаллари айбловчи хулосани қабул қилиши учун бош прокуратурага ўтказилди.

Жапаров «Жиноятда иштирок этиш», «гаровга олиш», «Ҳукумат вакилларига куч ишлатиш», «Бебошлик», «Одамларга таҳдид қилиш» моддалари бўйича айбланмоқда.

Тергов версияси бўйича Жапаров 2013-йили Кумтордаги митингни молиялаган.

Шунингдек, терговчилар собиқ депутат митингдагилар Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишни буюрган деб ҳисоблашади.

Эмилбек Каптагаев

Собиқ депутат МХДҚда сўроқ қилиниши учун Қирғизистонга Қозоғистондан 2017-йилнинг 25-мартида қайтиб келган. У қирғиз-қозоқ чегарасида ушланиб, тергов тугагунча ТИЗО-1га қамалган.

Қамоққа жавоб қатори Жапаровнинг юзлаган тарафдорлари сиёсатчини қўйиб юборишни талаб қилиб, МХДҚ биноси олдига митингга чиқишган.

Митинг унинг иштирокчилари билан милиция ўртасидаги тўқнашув билан тугаган. Ҳуқуқ соқчилари 100дан ортиқ кишини ушлаб кетиб, улар кейин маъмурий жазога тортилишган.

Ушлангандан бир қанча вақт ўтгандан кейин Жапар ош пичоқ билан ўзининг бўйнини ва қўлини кесган. Аҳволи яхшиланганидан кейин Жапаров ўзига қандай қилиб зарар бергани эсида йўқлигини, сабаби ўша вақтда шок ҳолатда бўлганини айтган.

Муаллиф: Метин Жумагулов