Боткен: етти ўқувчи қиз пилик тутунидан заҳарланди

571

Боткен вилоятининг Бужум қишлоғида пилик тутуни исидан етти ўқувчи қиз заҳарланди. Улар касалхонага ётқизилди, шифокорлар уларнинг аҳволи қаноатлантирарли эканлигини айтишмоқда.

Воқеа 18-майда кундузи бўлган. Ўқувчиларнинг бири кўчадан пилик тутатқисини топиб келиб, танаффусда синфда тутатишган. Сўнгра ҳидининг аччиқлигига чидолмай қочиб кетишган.

Бундай тутатқилар ертўладаги зараркунандаларни йўқ қилиш учун фойдаланилади.

Шу вақтда синфда бўлган ўқувчи қизлар ўша куни кечда йўталиб, бўғила бошлашган.

Улар Боткен вилоят касалхонасига ётқизилиб, тўрт нафари болалар бўлимига жўнатилиб, қолган учтаси жонлантириш бўлимига киритилган. Жабрланган қизларнинг барчаси бўғилиб, боши оғриб, нафас етишмаганини айтишган.

19-майда уч ўқувчи қиз жонлантириш бўлимидан болалар бўлимига ўтказилди.

Яқинда болалар уйида даволанишга чиқарилади. Ҳозирча шифокорлар уларнинг аҳволи қаноатланарли дейишмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов