Қирғизистонда туғилган йигит Петербургдаги террор ҳужум бўйича айбини қисман тан олди

562

Тергов комитети Қирғизистонда туғилган Мухамадюсуп Эрматовга 18-майда айб қўйди. Эрматов Санкт-Петербург метросидаги террор ҳужумга алоқаси бор эканлигини қисман тан олди.

Эрматов Россиянинг жиноят кодексининг «Террористик ҳужум уюштириш» ва «Портловчи моддаларни ёки портловчи мосламаларни ноқонуний олиб-сотиш» моддалари билан айбланишмоқда.

Тергов версияси бўйича Эрматов айбловчи томон худкуш деб ҳисоблаган Акбаржон Жалилов билан алоқада бўлган. Жалилов ҳам Қирғизистонда туғилган.

Олдин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Қирғизистонда туғилган ака-укалар Аброр ва Акрам Азимовларни ушлаган. Улар террор ҳужумни уюштирган ва молиялаган қатори айбланмоқда.

Россиялик ОАВлари Аброр Азимов террористик ҳужум қилганини тан олганини ёзишган, бироқ буни ўзи инкор қилди. У террористик ҳужумда иштирок этаётганини билмаганлигини айтган ва ўзининг террор ҳужум уюштирувчиси эканлигини тан олишдан бош тортмоқда.

Туғишган Азимовлар бир неча ойга қамоққа олиниб, Россия фуқаролигидан ажратилди.

Метродаги террористик ҳужум тўғрисидаги иш бўйича яна 9 киши ўтмоқда, барчаси айбланган.

Тергов комитети Петербург метросидаги террор ҳужумни текширишни давом эттирмоқда.

Апрелнинг бошида метрополитен вагонларидан бирида, «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида бомба портлаган. Натижада 16 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ одам жароҳатланган.

Портлашни уюштиришни топширган тахминий киши қатори Қирғизистонда туғилган Абу Салоҳ-аль Ўзбекийнинг номини айтишмоқда, у Сурияда террор гуруҳга раҳбарлик қилади.

Муаллиф: Метин Жумагулов