Фаоллар йўллардаги бебошликни тўхтатишни талаб қилишмоқда, шаҳар ҳокимияти имкондаги барча ишлар қилиняпти деб ҳисоблайди

566

Президент администрациясининг ёнида фаоллар митинг ўтказиб, ҳукуматдан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни талаб қилишди. Йиғилганларга Бишкекнинг вице-мэри Геннадий Милицкий чиқиб, шаҳар раҳбарияти имкони борича ҳаракат қилаётганини айтди.

Норозилик намойишига 20га яқин киши чиқди. Митингни уюштирганлардан бири Рита Карасартованинг айтишича, йиғилганларнинг асосий талаби — йўл ҳалокатига боғлиқ ўлимларни камайтириш учун ҳукумат нима қилаётганини билиш.

«Бу биринчи акция. Биз ҳукуматга ўз талабимизни етказиб, улар қилган иши тўғрисида маълумот берсин деяпмиз, сабаби йўл хавфсизлиги — бу катта системали масала, шу сабабли бугун саволларимизга жавоб олгимиз келди», — деди Карасартова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Фаоллар «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ҳамон бажарилмаётганидан норози бўлишди.

«Болаларимиз йўлларда ўлаётганига яна қанча қараб турамиз? Биз қўлдан келмаган нарсани сўрамаяпмиз. Камида ҳолати умуман бошқа қўшни ўлкалар даражасида ишлашсин. […] Нима учун бефарқ амалдорлар сабабли болалар ўлиши керак? Мен бояги икки ўқувчидай болам ғилдираклар остида қолишини истамайман», — деди Карасартова.

Йиғилганларга ҳукуматдан Бишкекнинг вице-мэри Геннадий Милицкий чиқди.

У мэрия ва бошқа маҳкамалар йўлдаги ўлимни камайтириш учун имкони борича ҳаракат қилишаётганини билдирди.

«Биз умуман ҳеч нима қилмасак кўчаларда кўнгилсиз воқеалар бўларди. Ҳозир эса тартиб бор », — деди Милицкий.

Бишкек бўйича назорат милиция бошқармасининг раҳбари Талант Борпиев назорат милицияси мактабларнинг яқинида ҳар куни назоратда туриб, зарур ҳолларда болаларни йўлдан ўтказишаётганини айтди.

Борпиевнинг фикрича, инспекторларнинг сони 1993-йилдан бери ўзгаришсиз қолгани, шаҳарда автомашиналар кўпайгани масалани мураккаблаштирмоқда.

Натижада фаоллар билан ҳукумат вакиллари юзага келган масалаларни муҳокама қилиш учун биргаликда учрашув ўтказишга келишишди.

Митинг уюштирувчилари 22-майдан бошлаб бундай акцияларни ҳар куни шаҳарнинг турли жойида ҳукумат уларнинг талабларини бажаришгунча ўтказишмоқда.

Болаларни уриб кетганлар

Сўнги ойларда Бишкекда ҳайдовчилар болаларни уриб кетган бир неча ҳолатлар жамоатчиликни ваҳимага солди.

10-май куни кечда Бишкекда «Кудайберген» бозорининг яқинида 15 ёшдаги ўсмирни автомашина уриб кетган. Ўсмир ҳалок бўлиб, ҳайдовчи эса ўша куни кечга томон қўлга олинди.

2017-йилнинг апрели охирида «Мерседес-Бенц»нинг ҳайдовчиси Бишкекда Бакаев (мобиқ Чапаев) кўчасида пиёдалар ўтиш жойида кетаётган икки ўқувчини уриб кетган. Болалар оғир аҳволда касалхонага етказилган. Ҳайдовчи ушланиб, ТИЗО-1га қамалган. Ҳозир ўқувчиларнинг аҳволи яхшиланмоқда.

Норин вилоятининг Оттук қишлоғида 12-майда қишлоқликлар тўққиз ёшли болани автомашина уриб кетганлиги сабабли йўлни тўсишган. Ҳукумат вакиллари «ётиқ полицияни» ўрнатишга ваъда беришган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Зулайка Топчубаева, «Заноза»