Бишкек: Икки автомобил икки ўқувчини 9-кичик районда уриб кетди

557

Абдрахманов (собиқ Совет) кўчасида 9-кичик райондаги пиёдалар йўлагида тўртинчи синфнинг икки ўқувчисини автомашиналар уриб кетган. Болалар оғир аҳволда учинчи болалар касалхонасига етказилган.

Воқеа 12-майда кундузи, кечки тирбандлик вақтида бўлган. Пиёдалар йўлида кетаётган мактаб ўқувчиларини бир вақтнинг ўзида икки машина уриб кетган.

Жанубга кетаётган қора рангли «Lexus RX 300» пиёдалар йўлида ўтаётган бир болани уриб кетиб, ҳайдовчи ўрнида қолган.

Шу билан бирга «Honda Civic» иккинчи ўқувчини уриб кетиб, унинг ҳайдовчиси ҳам қочиб кетган.

Назорат милиция бошқармасининг матбуот хизмати дастлабки маълумот бўйича қочиб кетган автомашинанинг устида «Namba Taxi» белгиси бўлганини билдирди.

Назорат милицияси «Honda Civic» автомашинасининг ҳайдовчисини қидирмоқда.

Жабрланган болалар оғир аҳволда учинчи болалар касалхонасига етказилди.

Қирғизистонда автомашиналар болаларни уриб кетган ҳолатлар кўп учрайди, бу шу ойдаги тўртинчи воқеа.

«Мерседес»нинг ҳайдовчиси велосипед миниб кетаётган 9 ёшли болани  Оттук қишлоғида уриб кетган. Қишлоқнинг йўли ҳудудлар аро Бишкек-Торугарт катта йўлининг таркибига киради. Қишлоқнинг юздан ортиқ турғуни йўлни тўсиб, «ётиқ полиция»ларни ўрнатишни талаб қилишган.

10-май куни кечга томон Бишкекдаги «Кудайберген» бозори яқинида автомашина 15 ёшдаги ўсмирни уриб кетиб, у ҳалок бўлган. Ҳайдовчи воқеа содир бўлган жойдан қочиб кетган, бироқ эртаси куни кечга томон милиция уни қўлга олади.

Бишкекда 21-апрелда автомашина икки ўқувчини уриб кетиб, ҳайдовчи воқеа бўлган жойдан қочиб кетган. Болалар оғир жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Кўп ўтмай ҳайдовчи ушланиб, икки ойга ТИЗОга қамалди. Ўқувчилар соғаймоқда.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли