"Қарға инкубатор": Иссиқкўлда қарғалар жўжа босиб чиқармоқда

582

Иссиқкўл вилояти Токтоян қишлоғининг турғуни Кудайберген Абдилдаев беш йилдан бери қарғаларнинг уясига товуқнинг тухумларини қўйиб, улар эса жўжа босиб чиқаради.

Туп районининг Токтоян қишлоғида ўртача иқлим туфайли йил давомида қарғалар аримайди. Баҳор фаслида қарғалар ўз тухумини босиб чиқараётганда Абдилдаев фойдаланиб уларнинг уясига товуқларнинг тухумини қўяди.

http://

Шундай қилиб у товуқларнинг сонини кўпайтириб олди. Ўтган йили қарғаларнинг уяларида 30 жўжа чиқиб, улар ҳозир фермернинг товуқхонасида боқилмоқда. Бу йил ҳам қарғалар 30га яқин жўжа очиб берган.

Қарғанинг уясига товуқнинг тухумини қўйиши тўғрисидаги ўй Кудайбергенга олти йил аввал келган. Роса йигирма кунни санаб у боққа чиққанда очиб чиққан жўжаларни кўрган.

Унинг сўзларига кўра, жўжаларни уядан вақтида олиб турмаса улар ўлиб қолиши мумкин.

«Жўжалар қарғанинг тумшуғидан овқат ейолмайди. Жўжалар тухумдан чиққандан бошлаб бебош бўлишади, шунинг сабабли уядан тушиб қолиши мумкин», — дейди Абдилдаев.

Кудайберген ҳар бир қарғанинг уясига ошиб кетса учтадан тухум ташлаб қўйиб, камида қарғанинг бир тухумини қолдириб қўяди.

«Учтадан ошиқ тухум қўйса қарға бошқа томонга учиб кетиши мумкин», — дейди у.

Кудайберген — қишлоқда бундай ғайриоддий иш билан шуғулланган ягона инсон.

Мактабни битиргандан сўнг қишлоқда чорқачилик билан шуғулланиб, деҳқончилик билан машғул бўлади.

Муаллиф: Элмурат Асан

Видео: Саламат Кайкиев, Элмурат Асан