ФХХ Питерберг метросидаги портлашга алоқадорликда шубҳаланиб Марказий осиёликларни қўлга олди

521

РФ Тергов Қўмитаси 11 майда Петербург метросидаги теракт иши бўйича ўтаётган олтита одамга айблов қўйди ва биринчи марта уларнинг номларини эълон қилди. Бу тўғрисида Россия Тергов қўмитанинг матбуот баённомасида айтиб ўтилади.

Террористик ҳаракатни уюштиришда, портловчи моддаларни ёки портловчи воситаларни ноқонуний сотиб олиш, бировга топшириш, сақлаш ёки олиб юришда ҳамда портловчи моддани ноқонуний айлантиришда Бахром Эргашев, Иброҳимжон Эрматов ва Маҳамадюсуф Мирзаолимовлар айбланди.

Кейинчалик РФ Тергов Қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко хабар қилишига қараганда, худди ўша моддалар бўйича айблов яна учта иштирокчига қўйилди: Сайфулла Хакимов, Аъзамжон Маҳмудов ва Дилмурод Муйдиновга.

ТҚ баённомасида маълум қилинишича, жами Петербургдаги метросидаги портлаш бўйича ишда 10 та иштирокчи қатнашган бўлиб, қолганларга яқин орада айблов қўйилади. Бироқ РФ ФХХ хабар қилишига қараганда, 11 майда Москвада яна битта гумондор ушлаб олинган, – "Ўрта Осиё республикаларидан биттасининг фуқароси" бўлган Эрматов фамилияли шахс .

Петербург метросидаги портлаш

Петербург метросидаги портлаш 3 апрелда содир бўлди ва 16та одамни ҳаётдан кўз юмдирди, шу жумладан терактнинг тахмин қилинаётган ижрочиси Акбаржон Жалиловни.

Россия Федерал хавфсизлик хизматида ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўришга алоқадорлик бўйича гумон қилинаётганларнинг бир неча нафари, шу жумладан унинг тахмин қилинаётган ташкилотчиси Аброр Азимовнинг ушлаб олинганлиги тўғрисида маълум қилишди.

Ҳужум уюштириш бўйича масъулиятни “Ал-Қоида” билан боғлиқ бўлган ва кам таниқли бўлган “Имом Шомил батальони” номли экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди.