Остона: Назарбоевнинг суратлари ёпиштирилган уй бузилди

548

Остонада суд ижрочилари шаҳар марказидаги Уябаевлар уйини бузиш учун келишди. Маълумки, бир неча кун аввал Несипкул Уябаева уйи бузилмаслиги учун деворларига Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг суратларини ёпиштириб чиққан эди. Лекин портретлар уйни бузилишдан сақлаб қололмади. 

http://

Униг қўшниси Гулжазира Маданованинг айтишича, полиция ходимлари уй эшигини лом билан бузиб кирган. Несипкул уларга уй эшигини очмаган ва эшикка солярка сепган. «Несипкул Уябаева эшикни ёқиб юбориш билан пўписа қилди ва тасодифан қўлини куйдириб олди», - дейди қўшни аёл.

Раушан Уябаева келганлардан ҳатти-ҳаракатларини исботлашлари лозимлигини айтиб, ҳужжат талаб қилди. Резина дубинкалар билан қуролланган полиция ходимлари аввалига бу ерда журналистларнинг бўлишига қаршилик кўрсатди.

Н.Уябаеванинг уйи боғдорчиликка ихтисослаштирилган собиқ «Майский» ўртоқлик жамоа ҳудудида жойлашган.

Бузилиши керак бўлган уйда етти киши, жумладан икки нафар вояга етмаган бола истиқомат қилади. Хонадон эгасининг айтишича, аввалига маҳаллий расмийлар $400 миқдорида товон пули тўлаш таклифини беришган, кейин бу рақам 4,7 миллион тенгега чиқди, бироқ бу маблағларга янги турар-жой биноси сотиб олиб бўлмайди.

21 апрел куни «ЭКСПО» халқаро кўргазмасига тайёргарлик масалаларига бағишлаб Остаонада бўлиб ўтган мажлисда Нурсултон Назарбоев Қозоғистон пойтахти марказида шахар кўринишга доғ бўлиб турган эски хусусий уйларнинг мавжудлигига эътироз билдирган эди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева