"Жалолобод" санаториясининг ходимлари янги директорни киритишмаган. Уларни милиция қўлга олди

600

Жалолобод милицияси 12-майда «Жалолобод» санаториясининг бир неча ходимини ушлаган. Қўлга олинганлар санаториянинг янги директорини иш жойига киритишмаган ва норозилик намойишига чиқишга тайёр бўлишган.

Санаториянинг ходимлари янги директор Эркебай Маткеримовни иш жойига киритмагани учун ушлашган. «Азаттык» хабарига кўра, милиция умумий беш кишини қўлга олган. Zanoza.kg эса 40 одамнинг қўлга олинганини билдирган.

Саломатликни мустаҳкамлаш марказининг жамоаси Маткеримовни 11-майдан бери сиҳатгоҳ ҳудудига киритмай, унга қарши бўлишмоқда. Касаба уюшмалар федерациясининг (КУФ) билдиришича, янги раҳбарга умумий жамоа эмас, 20 кишигина қарши бўлмоқда.

«Бу коллектив эмас. Улар 160 одамдан 20сигина. Бу жамоаснинг фикри эмас», — деди КУФнинг «Қирғиз курорт туризм» бошқармасининг етакчиси Калибек Омуралиев.

Сиҳатгоҳнинг собиқ директори Максат Абишкаев Kloop.kgга берган интервьюсида, бу ердаги вазият КУФ томонидан йўл қўйилган ноқонунийлик. Унинг билдиришича, Маткеримов санаторияда 2013-йили ишлаб, бироқ кўплаган қонунбузарликлар туфайли ишдан олинган. Маткеримов 2016-йили қайтиб келишга ҳаракат қилган, бироқ уни қабул қилишмаган.

«3-майдан бери КСДПдан шаҳар кенгаши сайловига тайёрланиб таътилдаман. 4-майда мени ва ўринбосаримни хизматдан ноқонуний олишди. Бугун [12-майда] санаториянинг ходимларини милиция ушлаб кетди», — деди Абышкаев.

Фуқаровий фаол Тимур Саралаевнинг фикрича, ходимларнинг қўлга олиниши ишхонани «рейдерлик босиб олиниши».

«Қонун бўйича у [Максат Абишкаев] меҳнат таътилини олиб, маҳаллий кенгашга тайёрланишга ҳуқуқли. У таътилда юрганда КУФнинг раҳбари Мирбек Асанакунов номаълум сабаблар билан Эркебай Маткеримовни курорт директори қилиб тайинлаган. Ўзининг фармони билан таътилда юрган Абишкаевни хизматдан четлатган», — деб билдирди Саралаев.

Сиҳатгоҳ эгаси — Қирғизистон касаба уюшмаси федерацияси — саломатликни мустаҳкамлаш марказининг ишини 26-апрелда текширган. Текширув вақтида кўплаган қонунбузарликлар аниқланган. Текширганлар ишхона етакчилиги солиқ билан маош ўрнига «Лексус GX 470» йўл танламасни сотиб олганини билдиришган.

«У ҳаммадан 12 миллион қарз бўлиб турган вақтда машина сотиб олмаслиги керак эди. Унинг ичидан 7 миллиони озиқ-овқат етказганларга, қолгани ижтимоий фонд, солиқ хизматига ва яна 500 минг соми маошга», — деди Калибек Омуралиев.

Янги йўл танламас курорт бюджетига 940 минг сомга турган.

Максат Абишкаевэнинг сўзларига кўра, текширув ишлари ҳақиқатдан ҳам бўлиб, бироқ у адолатли бўлмаган, сабаби федерация раҳбарияти текширувга «ўз одамларини» юборган.

«Мирбек Асанакунов менга қарши бирор нималар топиш учун ўзининг танишларини жўнатган. “Қирғизкурорт” билан судлашаман, сабаби уларни мени хизматдан ҳайдаган фармонини ноқонуний деб ҳисоблайман», — деди «Жалолобод» санаториясининг собиқ директори.

Муаллиф: Метин Жумагулов