"Пушаймонлик": Давлат Думасининг депутати Затулин Атамбаевнинг танқидий фикрига жавоб билдирди

658

Давлат думасининг депутати Константин Затулин қирғизларни «бегоналар» дегани тўғрисида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг билдирувини ёлғон деб атади. Давлат раҳбари уни Ғалаба куни муносабати билан табригида айтган.

Затулин Атамбаевнинг танқидига жавоб қайтариб, президентга ёзилган хатини ўзининг расмий сайтида эълон қилинган. Депутат Қирғизистон президентининг унга айтилган сўзларини «тарғибот бўйича ўч олиш» деб атади.

Затулин ўзининг қирғизларни «бегоналар» деб айтмаганини, Атамбаев бу сўзларни унга ағдарилганини билдирди.

«Аҳамиятлиси, меники қатори айтилган сўзни Россия жамиятининг қирғиз халқига ва унинг Улуғ Ватан уруши иштирокчисига ҳурматсизлик муносабатининг мисоли қатори кўрсатгиси келмоқда. Бу ёлғон. Республика президенти ўзи айтиб қўйса бу ёлғон бўлиб қолмайди», — деб ёзди Затулин.

Давлат думанинг депутати Атамбаев мухолифатда бўлиб, Қирғизистоннинг собиқ ҳукумати —  собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг оиласи томонидан таъқибга учраганда унга ёрдам берганини ёдига олди.

«Мана шу "ота-бобоси Европа ўрмонидан чиққан" менга жаноб Атамбаев ҳамюрти Андрей Бельянинов қўнғироқ қилиб, дўстини репрессиядан сақлаб қолиш бўйича мурожаат қилган. Мен ўшанда ёрдам берганман», — деб ёзади давлат думасининг депутати.

Затулин кўрсатувда нималарни айтган?

Ўз сўзида Атамбаев «Россия-1» телеканалдаги Владимир Соловьевнинг кўрсатувида Затулин Қирғизистондан борган муҳожирларга «қатъий чора кўришга» ундаганини айтган.

Бироқ Затулин Соловьевнинг кўрсатувида ўзининг янги қонунларини кўрсатганини, у «рус тилини билганларни фуқаролик олишини енгиллаштиришини» билдирди.

«Аксинча мен мана шу таъқибга қаршиман — бу рус одатларида йўқ, бунинг устига биз Қирғизистон ва Қозоғистон билан умумий интеграция лойиҳаси — Евроосиё иттифоқига қўшилганмиз», — дейди Затулин.

Затулин Ўрта Осиё ўлкалари Россияга подшо даврида қўшилганини, кейин СССР таркибида бўлганини айтди. Бироқ у Ўрта Осиё халқларини ватандошлар деб ҳсобламаслигини таъкидлади.

«Мен қирғизларни ватандошлар деб ҳисобламайман, сабаби қирғизлар тарихий томондан Россияда яшаган халқларнинг қаторига кирмайди», — деди у.

Давлат думасининг депутати кўрсатув тасвирга олинаётганда у чиққандан кўп ўтмай Петербург метросида портлаш бўлишини, уни уюштириш бўйича Қирғизистонда туғилганлар айбланишини билмаганини таъкидлади.

Атамбаев Затулин ва бегоналатиш тўғрисида

Затулин 9-майда Алмазбек Атамбаев Қирғизистондан борган муҳожирларга нисбатан бегонасираш билан «ажаан тилин агытып» деб айрим россиялик сиёсатчиларни ва ёзувчиларни айблаганига жавоб қилди.

«Масалан, Россиянинг давлат Думаси депутати Константин Затулин давлат “Россия-1” телеканалининг эфирида Қирғизистондан борган муҳожирларга қатъий чора кўришга ундаб, уни қирғизлар бегона, тарихий томондан Россияда яшаган халқалрнинг қаторига кирмайди деб асослаган», — деган эди Атамбаев.

Президент Россия қирғизларнинг «тарихий биринчи юрти» деб, улар Шибердан, Олтойдан чиққанини, олтой халқларининг катта тизимига киришини айтган.

«Қирғизлар Россияга бегона деб Затулин айтгандай оддий эмас. Аксинча, унинг ота-боболари, фамилиясига қараганда, Россия ёки Фаластин чўлидан ёки Европа ўрмонларидан келса керак», — деган Атамбаев.

Президент уруш вақтида Россиядан эвакуация қилинган юз минглаган одамлар Қирғизистондан бошпана ёки макон топишганини таъкидлади.

«Россиянинг мушкули “бегоналар” эмас, Қирғизистондан борган меҳнат мухожирлари эмас, Россиянинг ичида бегоналашни ва миллатлар аро низони қўзғаётганини айрим ёзувчилари билан сиёсатчилари», — деб ҳисоблайди Атамбаев.

Сўзининг якунида Атамбаев бегоналашга қарши туришни россиялик сиёсатчилар Россия президенти Владимир Путиндан ўрганиши керак эканлигини билдирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова