Бишкек шаҳар суди Текебаев Ибраимовга миллион сом тўлаб бериши керак деб қарор чиқарди

526

Бишкек шаҳар суди депутат Омурбек Текебаев тадбиркорли обрўсига зарар келтиргани учун мэр Албек Ибраимовга 1 миллион сом тўлаб бериши керак деган биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди.

«Ата Мекен» партиясининг юристи Канатбек Азиз адвокатлар бир йил ичида Бишкек шаҳар судининг қарорига қарши арзланишларини билдирди.

«Биз 1 миллион сом тўлаб бериш тўғрисидаги суднинг қарорига рози эмасмиз. Бироқ унга қарши қачон арзланишимиз — бу бошқа масала. Сиёсий вазият ўзгарса, шунга яраша бўлади», — деди у Kloop.kg билан суҳбатда.

Суд олдин юристларнинг Текебаев Албек Ибраимов тўғрисидаги «алабарман» деб айтган сўзни лингвистик экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги илтимосини инкор қилган.

Икки ой аввал Биринчи май район суди Албек Ибраимовнинг даъво аризасини қаноатлантириб, Текебаевни даъвогарга унинг тадиркорлик шаънига зарар келтиргани учун 1 миллион сом тўлаб бериш мажбурияти берилган.

Мэр Ибраимов Текебаевга қарши 2016-йилнинг ноябрида даъво аризасини берган. Унинг фикрича, Текебаев ўзининг сўзлаган сўзлари ва «алабарман» деган сўздан фойдаланиши билан унга маънавий зарар келтирган.

Мухолифатчи Текебаев Ибраимов Қой-Тош қишлоғидаги ерни президент Алмазбек Атамбаевга Бишкек мэри бўлиб тайинланиши учун берганини кўп марта айтган.

Депутат шундан бери Ибраимов «Манас» ҳаво майдонининг директорлар кенгаши раиси бўлган вақтда борт овқатлантириш цехини қимматбаҳо нарҳда сотиб олганини айтган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова