Иссиқкўлга Тошкент ва Новосибрскдан самолёт парвози йўлга қўйилади

610

Сайёҳлик мавсуми вақтида Тамчидаги ҳаво майдонига Новосибирск ва Тошкентдан самолётлар қатнайди.

S7 Airlines авиакомпанияси доимий Новосибирск-Тамчи қатновини очишни режалаштирмоқда. Самолётлар 7-июндан бошлаб чоршанба ва жума кунлари қатнайди. Парвоз вақти 2 соат 50 дақиқа бўлади.

Ўзбекистоннинг Diplomatic VIP ва Travel Service компанияси ҳам 5-июлдан бошлаб 30-августгача Ислом Каримов номидаги ҳаво майдонидан Тамчидаги «Иссиқ-Кўл» аэропортига самолёт қатнашини билдирди.

Самолёт Тошкент-Тамчи-Тошкент қатновини ҳар чоршанба куни амалга оширади. Учиш вақти 1 соат 20 дақиқани ташкил қилади. Эконом классдаги чиптанинг баҳоси бориб қайтишга 340 доллар бўлади.

Сайёҳлик мавсуми вақтида Иссиқ-Кўлга Остонадан, Олмотадан ва Чимкентдан келувчи қатновлар ҳам қайта янгиланади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева