Тожикистонда ОМОНни собиқ рахбарининг «ИД» сафларига кирмоқчи бўлган ўғли хибсга олинди

593

Тожикистон махсус хизмати томонидан Беҳруз Халимов хибсга олинди. Беҳруз Халимов тожик ОМОНнинг собиқ қўмондони, 2015 йил Сурияга кетиб «Исломий Давлат» сафларига кирган Гулмурод Халимовнинг саккиз фарзандининг энг каттасидир.

Бош прокуратура ходимининг айтишича, 18-ёшли Беҳруз апрель ойида Душанбе аэропортида хибсга олинган. Унинг сўзларига қараганда, Халимовнинг ўғли Россия орқали Суриядаги отаси олдига бормоқчи бўлган. Айни дамда у қамоқда ушлаб турилибди.

Бундан аввал ўсмирнинг қариндошлари унинг хибсга олинганини тасдиқлашган эди. Бироқ хамқишлоқлари Беҳрузнинг Сурияга кетаётганини инкор қилишмоқда. Қишлоқдошларидан бирининг айтишича, отасининг кетиб қолганидан сўнг оилани боқиш катта ўғилнинг зиммасига тушди. Шу сабабли ҳам у Россияга йўл олмоқчи бўлган.

40-ёшли полковник Халимов жангарилар сафига қўшилгани тўғрисидаги қарорини изохлар экан, Тожикистон Ички ишлар вазирлигидаги тартиблардан, жумладан мусулмон либосида юришнинг тақиқланишидан қониқмаслигини таъкидлаган эди. Разведкамаълумотларига кўра, утез орада «ИД» рахбарларидан бирига айланди, яъни амалда «ИД» мудофаа вазири лавозимини бажармоқда.

Тожикистон Бош прокуратураси полковник Халимовга нисбатан Жиноий Кодекснинг учта моддаси бўйича жиноий иш очган. АҚШ эса унинг қаердалиги тўғрисида маълумот берганларга 3 миллион доллар миқдорида мукофот берилишини ваъда қилган.