Бишкек мэри Текебаевга қарши: Суд «палапартиш» деган сўзни экспертизадан ўтказишдан бош тортди

574

Суд «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев Бишкек мэри Албек Ибраимовни тасвирлаган «палапартиш» деган сўзни лингвистик экспертизадан ўтказиш тўғрисида партия юристларининг илтимосини инкор қилди.

«Ата Мекен» юристлари Таалайкул Токтакунова билан Канатбек Азиз суддан Бишкек мэри Албек Ибраимов номусига теги деб ҳисоблаган «палапартиш» деган сўзни лингвистик экспертизазадан ўтказишни илтимос қилишган. Бироқ суд илтимосни қаноатлантирмаган.

«Биз талабимизни асосли деб ҳисобладик, сабаби президент «Ата Мекен»ни сассиқ партия деб атагани учун унга қарши даъво аризаси бўйича ишда шундай вазият бўлган», — деди Токтакунова.

Икки ой аввал Биринчи май район суди Албек Ибраимовнинг даъво аризасини қаноатлантириб, тадбиркорлик обрўсига зарар келтиргани учун Текебаевга даъвогар учун 1 миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юкланган.

Ўтган йили кузда Текебаев Ибраимовни танқид қилиб, уни «палапартиш» деган.

Текебаев бундан ташқари Ибраимов мэрнинг ўрнини олиш учун Қўй-тош қишлоғидаги ерни президент Алмазбек Атамбаевга берганини айтган.

Мухолифат вакили шунингдек, Ибраимов «Манас» ҳаво майдонининг директорлар кенгаши раиси ўринбосари бўлган вақтда борт овқатланиш цехини қиммат нарҳ билан сотиб олганини ҳам билдирган.

Бироқ Ибраимов ўзи бу даъволарни инкор қилиб, тадбиркорлик обрўсига доғ туширгани учун мухолифатчини судга берган.

Текебаевнинг адвокатлари суд қарорига қарши арзланиб, Текебаевнинг айтган сўзи қанчалик даражада номусга тегиши тўғрисида лингвистик экспертиза ўтказишни талаб қилишган.

Муаллиф: Регина Им