Остоналик аёл Назарбоев суратлари билан уйининг бузилишини тўхтатмоқчи

615

Остонада яшовчи Несипкул Уябаева бузилиши керак бўлган уйининг деворларига Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг суратларини ёпиштириб чиқди.

Н.Уябаеванинг уйи боғдорчиликка ихтисослаштирлган собиқ «Майский» ўртоқлик жамоа худудида жойлашган. Аёлнинг айтишича президентнинг 91 та сурати «давлат эҳтиёжлари мақсадида» бузилиши керак бўлган уйни бузаётганларни тўхтатиб қолади. «Нима учун бу суратларни илиб қўйдим? Чунки амалдорлар ҳеч кимдан, ҳаттоХудодан қўрқишмайди. Улар бизнинг президентдан ҳайиқиб туришлари керак. Бизнинг президент халқ яхши яшасин, келажагимиз яхши бўлсин, деган ниятда сиёсат олиб бормоқда. Амалдорлар эса хусусий еримизни тортиб олиб, бизни кўчага улоқтирмоқда» дейди Несипкул Уябаева.

http://

Бузилиши керак бўлган уйда етти киши, жумладан икки нафар вояга етмаган болаистиқомат қилади. Хонадон эгасининг айтишича, аввалига маҳаллий расмийлар $400 миқдорида товон пули тўлаш таклифини беришган, кейин бу рақам 4,7 миллион тенгега чиқди, бироқ бу маблағларга янги турар-жой биноси сотиб олиб бўлмайди.

21 апрел куни «ЭКСПО» халқаро кўргазмасига тайёргарлик масалаларига бағишлабАстанада бўлиб ўтган мажлисда Нурсултон Назарбоев Қозоғистон пойтахти марказида шахар кўринишга доғ бўлиб турган эски хусусий уйларнинг мавжудлигига эътироз билдирган эди.