Бишкекдаги кафеда милиция ходимлари бир йигитни калтаклагани бўйича иш ёпилди

651

Бишкекдаги «Оливье» кафеси яқинида милиция ходимлари 21 ёшдаги йигитни калтаклагани бўйича қўзғалган жиноий иши тўхтатилди. Иш жабрланган йигитнинг қайтарма аризаси сабабли ёпилди.

Бишкек ШИИБ Kloop.kgга икки милиция ходимларига қарши қўзғалган иш калтакланган йигитнинг қайтарма аризаси туфайли 1-апрелда тўхтатилганини хабар қилди.

«Бу йигит ҳужум қилганларга даъвоси йўқ эканлигини билдирган қайтарма аризасини ёзиб берганлиги сабабли терговчи ишни ёпди. Нима учун даъвоси йўқлиги номаълум. Калтак еган йигитнинг қариндошларига кўрсатилган босим тўғрисида ҳеч нарса билмаймиз», — деди матбуот хизматидагилар.

Ёш йигит Бишкекдаги «Оливье» кафеси яқинида, Тоқтоғул кўчаси билан Манас проспекти яқинида 2017-йилнинг февралида калтакланган. Унинг қариндоши ўша куни икки киши бир йигитни калтаклаётгани тўғрисидаги видеони Инстаграмга чиқарган.

http://

Натижада йигит бошидан жароҳатланиб, жағи синган.

Милиция муштлашувда гумон қилинганларни ушлаган. Ҳужум қилганларнинг бири Свердлов районининг жиноий текширув бўлимининг ходими, яна бири Бишкек ШИИБнинг уюшган жиноят билан курашиш бўлимининг ҳодими бўлган.

Калтаклаш факти бўйича «Безорилик» моддаси асосида жиноий иш қўзғалган, ҳужум қилганлар беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Улар ишдан четлатилиб, ТИЗОга қамалган. Бундан ташқари калтаклаганларнинг уч нафарига қидирув эълон қилинган. Кейин жиноий иш миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига ўтказиб берилган.

Бироқ прокуратура эҳтиёт чорасини ўзгартиришни илтимос қилиб, суд гумондорларни уй қамоғига қўйиб юборган.

Жабрланган йигитнинг яқинлари босим ўтказилаётганини айтиб арзланишган. Уларнинг сўзларига кўра, прокуратура билан парламентдагилар қўнғироқ қилиб, аризани қайтариб олишни талаб қилишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов