Бишкекдаги патруль милицияси биносидан бомба топилмаган

508

Бишкек ШИИБи назорат милицияси бошқармаси биносида бомба топилмаганини билдирди. Унгача бинодаги одамларнинг барчаси чиқарилган, сабаби милиция ходимлари шубҳали қопча топиб олишган.

Саперлар Бишкек ШИИБнинг назорат милицияси бошқармасининг биносида портловчи қурилма топишмаган.

Шубҳали буюм тўғрисидаги билдирув 13:00да тушган. НМБнинг матбуот хизмати назорат милициясининг маъмурий корпусининг иккинчи қаватида қопча қолдирилганини билдирди.

Қопчанинг эгаси топилмай, у ерда бомба бўлса зарарсизлантириш учун саперлар чақирилди. Ходимлар билан келган кишиларнинг барчаси бинодан ташқарига чиқарилди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг саперлари халтадан кофта, кепка ва электрон соат топишган.

Муаллиф: Бегимай Исаева

Сурат: «Спутник»