Олий суд Салянованинг эрини шартли равишда етти йилга ҳукм қилди

549

Олий суд парламент депутати ва собиқ бош прокурор Аида Салянованинг турмуш ўртоғи Бакит Абдикапаровни товламачилик бўйича айбдор деб топди. У етти йил муддатга шартли равишда уч йиллик муддат билан кесилди, шу билан бирга беш минг сом жарима тўлаб бериши керак.

Салянованинг куёви, тадбиркор Бакит Абдикапаровга қарши жиноий иши 2015-йилнинг бошида «Тозалик» муниципал ишхонаси ходимларининг шартномаларини текшириш вақтида қўзғалган.

МХДҚнинг терговчилари версияси бўйича Абдикапаров Бишкек иссиқлик марказига сифатсиз кўмир олиб келгани учун 50 минг доллар олган.

Унга катта миқдорда бошқалар билан олдиндан сўзлашиб, товламачилик қилган деган айб қўйилган.

Мазкур иш бўйича бош прокуратура бошқармасининг собиқ раҳбари Нуртазин Жетибаев, Канат Каримшаков, Турсунбек Мамбеталиев ҳам шартли кесилди.

«Электр станциялари» ОҲЖнинг тижорий директори Кемел Имановни суд икки йилга шартли кесди.

Салянова билан Атамбаев келишмовчилиги

Ҳукумат Салянова бош прокурор лавозимини эгаллаб турганда унинг турмуш ўртоғига қарши жиноий иш қўзғаган.

Шундан сўнг Салянова президент Алмазбек Атамбаевни очиқ танқид қила бошлаган. Салянова кейин бош прокурор лавозимидан кетишга мажбур бўлган. У ўша вақтда ҳукумат унга босим ўтказаётганини билдирган.

2016-йили мухолифатчи «Ата Мекен» партиясидан депутат бўлиб сайланган Салянова Атамбаевнинг конституциявий ислоҳотига қарши чиқиб, ўлканинг асосий муҳолифатчи сиёсатчиларидан бири бўлиб қолган.

2016-йилнинг февралида Салянова Атамбаев ўзи Бишкек иссиқлик маркази учун «Прогресс Компани» компаниясини кўмир сотиб олгани учун «сүрөөнчүлүккө алганын» билдирган.

Ҳозир Саляновага қарши ҳам жиноий иш қўзғалган. У 2010-йили юстиция министри бўлган вақтда Максим Бакиевнинг собиқ адвокати Алексей Елисеевнинг лицензиясини ноқонуний узайтирган деб айблашмоқда. Ишнинг материаллари судга ўтказилди.

Бундан ташқари Салянова 2010-йили «Мегаком» уяли оператори акцияларини сотишда манфаатдор бўлган деб гумон қилинмоқда.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли