Бишкекда "Мерседес" ўсмирни уриб ўлдириб, қочиб кетди

551

«Кудайберген» бозори яқинида 10 май куни кечда 15 ёшли бола автомашина уриб кетиши натижасида вафот этди. Ҳайдовчи воқеа бўлган жойдан қочган, дастлабки маълумотлар бўйича у оқ «Мерседес» бошқарган.

Автоҳалокат 10-май куни тунда Патрис Лумумба кўчасида «Кудайберген» бозори ёнида бўлди.

Назорат милициясининг матбуот котиби Таалай Бугубаев билдиришича, ҳозир ҳайдовчининг шахси ва яшаган жойи аниқланмоқда.

«Ҳайдовчи кимлиги, қандай автомашина рақамида бўлгани номаълум. Гувоҳлар уни оқ “Мерседес” эканлигини айтишмоқда», — деди у.

Ҳалокатга учраган 15 ёшли бола олган жароҳати сабабли касалхонада жон берган.

Милиция ҳайдовчини қидирмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева