Сурат: Кўнгиллилар Иссиқ Кўл соҳилларини қандай қилиб тозалашди

1217

 Кўл четидаги чиқиндиларни тозалаш учун Бишкекдан 150дан ортиқ кўнгилли Иссиқ-кўлга келди. Kloop.kg кўнгиллиларнинг бири билан тозалаш ишларига гувоҳ бўлиб қайтди.

150дан ортиқ кўнгилли 5-майда Иссиқ-кўлнинг четидаги чиқиндини тозалаш бўйича уюштирилган бир кунлик акцияга иштирок этди. Тозалаш ишлари Чолпон-Ота шаҳридаги отчопар ёнида ва Бостери қишлоғи томонда бўлди.

Акция ташаббуси бишкеклик фаоллар ва маҳаллий ҳукумат томонидан кўтарилган.

Кўнгиллилардан бири Эдилбек Абдикаликов Бишкекдаги ОЎЮларининг бирида талаба. Биз у билан бирга қирғоқни тозалаш ишларига жўнаб кетдик.

Эдилбек Абдикаликов.

Эдил бундай акцияга биринчи марта қатнашмоқда. Бу тадбир тўғрисида бир неча кун аввал университетдаги таниш қиздан эшитган.

«Яхши иш қилиб, нимага дам олиш кунларни фойдали ўтказиб бўлмасин?» — дейди у.

5-май куни эрталаб Эдил «Дўстлик» меҳмонхонасининг ёнидаги йиғилиш жойига борган. Акцияга қатнашгиси келганлар еттидан саккизгача келиши керак эди.

Кўнгиллилар орасида танишларим кам эди, бироқ жуда кўп одам кўл четини тазалашга иштирок этгани келгани менга ёқди.

Соат саккиз бўлганига қарамай уч автобус патруль милициянинг иштироки билан Чолпон-Отага жўнаб кетди.

Йўлда талаба Эдил бошқа талаба Сиргак билан танишган. Сиргак ҳам бундай тадбирга биринчи марта иштирок этмоқда ва имкони борича кўп чиқинди йиғишга бел боғлади.

Автобуслар Чолпон-Отанинг отчопарига тушки соат бирда етиб келган. Тозалаш ишлари бошланишидан олдин ташкилотчилар нусха билан таништириб, кўнгиллиларни уч гуруҳга бўлган. Бишкекдан келган кўнгиллиларга маҳаллий турғунлар ҳам қўшилган.

Ярим соатдан кейин улар Бостерининг қирғоқларига борса, яна бир гуруҳи «Зангори Иссиқк-Кўл» пансионатига кетишган. Эдил, Сиргак ва бошқалар эса ўша ерда қолишган. Уларга спорт комплексининг ва отчопарнинг атрофидаги чиқиндини териш топшириғи берилган.

Кўнгиллилар гуруҳи қўлқоплар билан қопларни олгандан кейин отмайдон орқали шошилмай маҳаллий қум соҳилига боришган. Уларнинг орасида талабалар билан ўқувчилар эмас, катталар билан ёш болалар ҳам бор эди.

Улар кўл четидаги чиқиндиларни қидириб жўнашган. Улар маълум бир чиқинди турини тўплаши керак ди, масалан елим ёки шиша каби. Эдил эса сочилиб ётган елим идишларни териши керак эди.

Соат иккигача у бир ярим қоп чиқинди терган.

«Турли ҳиссиётлар пайдо бўлмоқда. Бир томондан яхши, яна бир чети… чиқинди тўплагиси келганлар оз. Бироқ тоғлар билан Иссиқ-кўлнинг фони камчиликларни тўлдирмоқда», — деб айтди Эдил шиша идишларни ердан олиб.

Эдил қум соҳилда ишлади, баъзан бошқа гуруҳларга қўшилиб қолиб, улар билан ҳам ишлади.

У кўпинча қумларнинг ва ўсимликларнинг орасида ўзи ёлғиз юрди.

Чиқинди йиғиш ишлари тугай деб қолганда Эдил кўнгиллиларнинг бир гуруҳига қўшилди. Пластик йиғиб юрган Эдил бир вақтнинг ўзида метални ёки шишани олиб, бошқаларга ўтказиб берди.

Отмайдони ҳовлисининг ёнида улар чиқинди уйилиб турганини сезиб, бу ерда занглаган темир-терсакларни кўриб қолишган.

Эдил темирни ушлаб суғириб олишга ҳаракат қилиб, унга қолганлар ёрдам беришди. Шолғом тўғрисидаги рус эртагини ёдга солишди.

Ҳамма чиқиндини тўплаб, қопларга ажратгандан сўнг у қум соҳилга бориб, сувланай деб ният қилган кўнгиллиларнинг гуруҳига қўшилди. Шамол бўлганига қарамай ҳаво бир неча соат давомида иссиқ бўлди.

Эдил бир неча дақиқа нам қумда ўтириб олиб, булутлар билан тўлқинларга тикилди. Бир кун кечгача ишлагандан кейин у дам олишга ўтирган.

Кечки соат бешгача чиқинди терилиб, рангли қопларга ажратиб солинган: яшил шишалар, кулрангда — пластик, оқда — газлама, оёқ кийим, ип ва темир-терсаклар. Умуман олганда кўнгиллилар тўрт тонна чиқинди йиғишган.

Ҳамма йиғилган чиқиндини кўнгиллилар қум соҳилдан отчопар ёнида турган автобусларга олиб бориши керак.

Темир-терсак солинган қоп йўлда йиртилиб кетиб, унга икки кўнгилли югуриб бориб, тўкилган чиқиндини бошқа қопга солишди.

Эдил сув ичиб олиш учун бир дақиқа дам олгандан кейин ишини давом эттирди — чиқинди солинган қопларни автобусгача олиб бориши керак эди.

Қайта кетаётиб йўлда автобуслар чиқинини қайта ишлатиш пунктига кириб келишди. Эдил эса қилган ишидан мамнун бўлиб қолди.

Уйга кетишидан олдин ташкилотчилар кўнгиллиларга миннатдорчилик билдириб, кечки овқатни олиб беришди ва улар яна келишларини айтишди.

Кечки соат еттида кўнгиллилар автобусларга ўтиришди.

Тунда кўнгиллилар Бишкекка қайтиб келишди. Эдил ҳам. У янги дўстларидан боғланиш учун алоқа рақамларини олиб, расмга тушишга улгирди.

«Биз бир оз ўйланиб, кейинги борганимизда кўпроқ озиқ-овқат билан ичимлик ва чўмилиш учун кийимларни олиб келишимиз керак эканлигини сўзлашдик. Ўша ерда тунаб, тоғларда қолсак ҳам бўлади», — дейди Эдил.

Университетдаги имтихонларга қарамай ёш йигит 27-майда ўтадиган навбатдаги тозалаш ишларига кўнгилли қатори келишга ваъда берди. «Бундай имконият доим ҳам бўлавермайди. Бу фойдали ишгина эмас, шаҳар ташқарида кўнгилли вақт ўтказиш ҳамдир», — деди Эдил харлашаётиб.

Матн: Элвира Муратова

Сурат: Метин Джумагулов