ФБР ҳодимаси қандай қилиб ИШИД жангарисига турмушга чиқди

1217

АҚШнинг федерал разведка бюросининг (ФРБ) таржимони Даниэла Грин ИШИД жангариларига ошиқ бўлиб, унга турмушга чиққан. У ўз хатосини сезиб, АҚШга қайтиб келгандан кейин қамоққа олинган. Яқинда унинг воқеаси Америкадаги ОАВга маълум бўлиб, миллий хавфсизлик бўйича жиддий муаммо бор эканлигини эълон қилган.

Даниэла Грин 2014-йили Сурияга кетаётиб ўзининг раҳбарларига қаерга кетаётгани тўғрисида ёлғон гапирган. «Ислом давлати» террорист ташкилотининг аъзоси бўлган германиялик собиқ рэппер Денис Куспертнинг ёнига кетиб қолган.

Германияда Кусперт Десо Догг таҳаллуси билан машҳур бўлган. Сурияда у Абу Талха аль-Альмани деб номланган. У ўз ижодида Усама бен Ладенни мақтаб, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани қўрқитиб, тарғиб қилувчи лавҳаларда пайдо бўлган. Видео лавҳаларнинг бирида у бировнинг бошини олаётганини кўрсатишган.

Денис Кусперт , Десо Догг ёки Абу Талха аль-Альмани.

Абу Талха аль-Альмани одамларни ИШИДга интернет орқали жалб қилган, шу сабабли у Америка ва Европадаги терроризм билан курашиш органларининг эътиборини тортган.

Абу Талха аль-Альманига турмушга чиққанидан бир неча ҳафта ўтиб, Грин ўз хатосини тушуниб етган. У қайтадан АҚШга учиб кетгандан кейин қамоққа олиниб, ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган. У эркинликка 2016-йилнинг ёз фаслида чиққан.

Хавфсизликнинг бузилиши

CNNнинг журналистлари Гриннинг воқеаси тўғрисида эшитгандан кейин ФРБ билан боғланган. Бу миллий хавфсизлик ва ФРБнинг хавфсизлигига жиддий зарар келтирган.

ФРБ CNN телеканалига маҳкама хавфсизлиги бўйича заиф томонларини камайтириш учун чора кўраётганини билдирган.

АҚШнинг давлат департаментининг собиқ ходими Жон Кирби Гриннинг Сурияга кириши учун ИШИДнинг розилиги керак эди деб гумон қилади.

«Суриядаги ИШИДнинг ҳудудига киришга ҳаракат қилганлар бошидан ажраб қолиши мумкин. У АҚШ фуқароси, аёл, ФРБнинг ходими, у таниқли террорист билан олдин бирга яшаган эмас. Бунинг барчаси олдиндан сўзлашиб режаланган бўлса керак», — деган Кирби.

Прокуратура Грин ҳаракатларини «ғазаблантирувчи ва оғир жазога лойиқ» деб атаган.

АҚШ прокурорининг ёрдамчиси Томас Жиллиснинг фикрича, Грин бутун ўлкани хавф остига қўйган.

«У жамоатчиликнинг ФРБга нисбатан ва ҳамкасбларига нисбатан ишончини йўқотиб, бу билан АҚШнинг миллий хавфсизлигини хавф остига қўйган», — деган у.

Шунга қарамай Грин ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга рози бўлганлиги учун икки йилгагина озодликдан маҳрум қилинган. Керак бўлса Сурияга бориб, ИШИД қаторига қўшилиш ҳаракати учун бундан ҳам оғир жазо қаралган.

Фордхэм университети қошидаги миллий хавфсизлик марказининг маълумотига кўра, ИШИД билан алоқаси учун айбланаётган америкаликлар ўрта ҳисоб билан 13 йилга қамоқ жазосига кесилган.

Ҳозирда Даниэла Грин меҳмонхонада ишлайди. CNNга берган қисқа интервьюсида ўзининг ўтмиши тўғрисида сўзлашдан қўрқишини айтган.

«Агар мен ҳаммасини айтиб берадиган бўлсам, мени оиламнинг хавфсизлиги хавф остида қолади», — деб жавоб берган у.

Грин адвокати Шон Мур ҳам оқловчилик сири сабабли унинг иши бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

«У бир марта ақлини йўқотган яхши ниятли киши», — деган адвокат.

Муаллиф: Метин Жумагулов