«Ала-Арча» паркида талаба қизга тош тушиб ҳалок бўлди

782

Тиббиёт академиясининг талабасига «Ала-Арча» табиий паркида тош қулаши оқибатида ҳалок бўлди. У қутқарувчилар етиб келгунга қадар вафот этган.

Қирғиз давлат тиббиёт академиясини 3-босқичининг талабаси дўстлари билан «Ала-Арча» паркига 5 май куни тунда боришган.

Талаба қиз тоққа чиқаётганда унга тош қулаб тушган.

Ҳалок бўлган қизнинг дўстлари ФҲМга хабар беришича, тоғда телефон алоқаси ишламаган. Уларга икки томонга айрилишга тўғри келган.

Уларнинг бир қисми жароҳатланган қиз билан қолган бўлса, яна бир қисми ёрдам излаб кетишган.

«Унга биргина тош қулаб тушган. Қутқарувчиларнинг бригадаси етиб борганда у ҳушуни йўқотмаган ва томири уриб турган, лекин кейин кўз юмган», — деди ФҲМнинг матбуот маркази ходими Элмира Шерипова.

Муаллиф: Александра Титова