Франция ўз номзодини танлайди: Макронми ёки Ле Пенми?

831

Бугун кеч Франциядаги президентлик сайловларининг дастлабки натижалари маълум бўлади. Кураш икки номзоднинг: собиқ банкир Эммануэль Макрон ва ўнгчи «Миллий фронт»нинг етакчиси Марин Ле Пен ўртасида бўлади.

Овоз беришнинг биринчи босқичидан кейин Эммануэль Макрон билан Марин Ле Пен иккинчи турдан ўтишган. Францияликлар «Банкирга ҳам эмас, ирқчига ҳам эмас» деган шиорлар билан митингларга чиқиб, сиёсатчиларнинг тарафдорлигини бекор қилишни талаб қилишмоқда.

Францияда 7-май куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи учун овоз бериш участкалари очилган. Бу участкалар соат 19:00да ёпилади, бу вақтгача экзит-полларнинг натижалари маълум бўлиб қолиши керак. Овоз бериш натижаларини расмий турда 11майда эълон қилишгани билан бироқ амалда ғолибнинг номи эрта маълум бўлиб қолади.

Франциянинг ҳозирги президенти Франсуа Олланд сайловда иштирок этиб, ўз овозини берган. У аввалроқ Эммануэль Макронни қўллашини айтган эди.

Номзодлар

Эммануэль Макрон — 39 ёшдаги банкир, Франциянинг энг машҳур министри бўлган, балки ўлканинг энг ёш президенти бўлиб қолиши ҳам мумкин. У 2016-йилнинг апрелида ўзининг шахсий «Олға!» номли прогрессив ҳаракатини ташкил қилган.

Макрон Евроиттифоқни қўллайди, шу сабабли сиёсий тортишувларда унинг рақиби Марин Ле Пен уни Меркелнинг одами дейди. Ўзининг сайлов олди тарғибот ишларида ёш сиёсатчи Макрон кам даромад олган ходимларнинг маошини кўтаришга, мажбурий тиббий суғуртага кирган хизматларни кўпайтиришга, ўқитувчилар билан полиция кходимлари сонини кўпайтиришга, яхши яшаган фуқароларнинг солиғини камайтиришга ва бюджет сектордаги 120 минг иш ўрнини бартараф қилишга ваъда берган.

Тарозининг иккинчи томонида эса Марин Ле Пен туради. У францияликларга миллатчиликка асосланган ва иммиграцияга қарши дастурни таклиф қилишмоқда. У евродан бош тортишни ва Евроиттифоққа кирган ўлкаларнинг аъзолиги тўғрисида референдум ўтказишни истайди.

Марин Ле Пен сиёсатчилар оиласидан чиққан. Унинг отаси Жан Мари Ле Пен ҳам Франция президентлигига номзодлиги учун курашган сиёсатчиларнинг бири. «миллий фронт» ҳаракати уга «мерос бўлган», сабаби бу ҳаракатни олдин отаси раҳбарлик қилган.

Бу вақтгача Марин Ле Пен 2012-йили президентлик номзоди учун курашиб, унда сайловда Француа Олланд ғолиб бўлган.

Ле Пенга қарши норозиликлар

Ле Пен овоз бериши керак бўлган Энен-Бомон коммунасидаги сайлов участкасида Femen ҳаракатидан фаол аёллар норозилик намойишини ўтказишган. Ярим ялонғоч беш аёл «Ҳукуматда Марин, Марианна иложсиз» деган шиорлар билан чиқишган.

«Le Figaro» нашри билдиришича, Марианна — миллий «эркинлик, тенглик ва қардошлик» шиорини билдирган Франциянинг рамзи. Марин Ле Пенга қарши акция ўтказган аёллар қамоққа олинган.

Олдин ижтимоий савол-жавоблар ва кузатувчилар Макрон ғолиб бўлади деб кафолат беришмоқда. Бироқ аналитикларнинг фикрича, одамларни сайловга кам келиши унинг ғолиб бўлиш имконини анча камайтириш мумкин.

Ҳозирда овоз бериш давом этмоқда.

Би-Би-Сининг маълумотига кўра, овоз бергандан сўнг номзодлар Париждаги ўз тарафдорларини митингларига чиқиб нутқ сўзлашади.

Муаллиф: Александра Титова