Бишкек яқинидаги авиаҳалокат: Ҳукумат товон пули олганларнинг хавфсизлиги учун маълумотларни эълон қилмаяпти

770

Ҳукумат самолёт қулаши натижасида ҳалок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг пул олган қариндошларининг хавфсизлиги учун уларнинг рўйхатини чиқармаётганини билдирди.

Ҳукумат устига 2017-йилнинг 16-январида юк ташувчи самолёт қулаган Дача-СУ қишлоғининг турғунларига пул бўлиштириш бўйича тушунтириш берди.

Ҳукумат билдирувига кўра, жабрланганларнинг фамилиялари ва олгани пули кўрсатилган рўйхат уларнинг хавфсизлиги учун эълон қилинмайди.

«Бугунги кунда жабрланганларнинг айтишича, уларни тўнаш ҳаракатлари бўлган. Ҳукумат комиссияси жабрланган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди», — деб айтилади билдирувда.

Жабрланганларга ёрдам «бир уй - (бир участка эгаси) - бир ёрдам» принципида берилган.

Ҳукумат пул олганлардан бу маблағга уй сотиб олишни илтимос қилишмоқда. Ҳозиргача жабрланганларнинг еттиси квартира ва уй сотиб олишди.

Жабрланган одамлар ичидан ҳужжатлари йўқлиги сабабли пул берилмаганлар маблағни 10-майда олади.

Ҳукумат жабрланганлар ҳисобига 102 миллион сомдан ортиқ пул ўтказди, улар фавқулотда ҳолатлар министрлигининг махсус ҳисобига йиғилган.

Шунингдек, ҳукумат ҳисобида қулаган самолёт эгаси бўлган турк компанияси ўтказган 42 миллион сом ҳам бор.

Ҳукумат маблағнинг қолган қисмини ўтказиб бериши керак бўлган турк компанияси билан сўзлашувлар давом этаётганини таъкидлади.

Бу пулни ҳам самолёт қулаганда жабрланганлар олади.

Юк ташувчи «Боинг-747» самолёти бу йил 16-январда эрталаб аҳоли яшаган уйларга қулаган. Ҳалокат натижасида 39 киши ҳалок бўлиб, 26 уй вайрон бўлган.

Давлат ҳисоби бўйича зарарнинг миқдори 186 миллион сомни тузди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова